Latest news

02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  0 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  16 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2

Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди News

Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди

Муҳаммад Салоҳ "Ливерпул"дан МЛС ёки Саудия Арабистонига кетиши мумкин.

"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ ўз фаолиятини Саудия Арабистони ёки Шимолий Америкада давом эттириши эҳтимоли бор. Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли мисрлик АПЛнинг "Лидс"га қарши ўйинини (3:3) тўлиқ захира ўриндиғида ўтказди. Аввалги икки ўйинни ҳам захирадан бошлаган эди. Ўйиндан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени автобус тагига ташлашмоқда. Африка кубоги олдидан хайрлашаман - ундан кейин нима бўлишини билмайман". Футболчи клубнинг Чемпионлар лигасидаги "Интер"га қарши ўйин таркибига киритилмади.

2023 йил ёзида "Ливерпуль" "Ал Иттиҳод"нинг 150 миллион фунтлик таклифини рад этган эди. Ўшандан бери Салоҳга нисбатан Яқин Шарқ клубларининг қизиқиши ортиб бормоқда. "Ал Ҳилол"да Муҳаммад билан шартнома тузиш учун етарли маблағ борлиги тахмин қилинмоқда.

The Athletic хабарига кўра, агар Салоҳ АҚШга кўчиб ўтишга қарор қилса, у "Сан-Диего"га ўтиши мумкин - бу Америка клуби миллиардер Муҳаммад Мансурга тегишли.

Кўпчилик Салоҳни Лионель Месси ўйнаётган "Интер Майами"га ўтиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бироқ, МЛС чемпионларининг режалари билан таниш бўлган манба хабар беришича, клубда аллақачон Жорди Алба фаолиятини якунлаганидан кейин бўш қоладиган ўринни эгаллаши кутилаётган ўйинчи бор.

Салоҳнинг МЛСдаги яна бир варианти "Чикаго Файр" бўлиб, улар жаҳон миқёсидаги юлдузни жалб қилмоқчи. Клуб аввалроқ Неймар ва Кевин де Брюйнени таклиф қилган, аммо турли сабабларга кўра трансферлар амалга ошмай қолган эди. "Чикаго" эгаси Жо Мансуэто катта харажатларга тайёр.

Музокаралар жараёнидан хабардор манбанинг маълум қилишича, "Чикаго Файр" Салоҳни апрель ойида вингер "Ливерпуль" билан янги шартнома имзолашидан олдин ўз сафига қўшиб олишга уринган. "Чикаго" ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, яна футболчини ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Rating:    

Comments

+1   
09 dec 23:42:55
Memphis_7
Yevropadan ketsa ahmoq ishini qlgan boladi
+1   
09 dec 23:40:26
REAL MADRID
К*Тни ишини қиляпти Ливерпуль раҳбарияти
   
10 dec 09:06:49
Abror
Rodrigo bilan Vinisiusni sotib Real olsa boʻlardi 2mavsum oʻynab beroladi hali
-3   
10 dec 00:16:45
Барса1970
Салохдан бошқа мавзу қолмади жонга тегди кетса кетар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика