“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”
18 июн 2015 10:00
Янгиликлар
“Penalty”: Игорь Сергеев: “Футболдаги ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди”
“Penalty” лойиҳасининг навбатдаги, узоқ кутилган сонини тайёрлаш учун кичик ижодий жамоамиз билан “Пахтакор” стадионига йўл олдик.
У ерда бизни тўпурар хужумчи, 11 рақам эгаси Игорь Сергеев очиқ чеҳра билан кутиб олди. Сал кам 3 соат давом этган суҳбатимиз чоғида фикран теран футболчимиз ўзининг киришимли табиати ва қизиқарли мулоқоти билан бизда жуда илиқ таассурот қолдирди.
Гулшан Саъдуллаева: 1. Келинг, даставвал болалигингиз ҳақида суҳбатлашамиз.
- Ёшлик йилларим спорт билан чамбарчас боғлиқ. Уйимиз ва ТапоИЧ стадиони оралиғидаги масофа 20 метрча чиқарди. Доим майдонда эдим, ўзимдан катта болалар билан футбол ўйнардим. Болаликда мен билан тўп тепган кўп шерикларим футболни ташлаб кетишди, мен эса давом эттирдим.
Нарзулла Сайдуллаев: 1. Қачондан футболга жиддий қизиқа бошладингиз? Сизга нима туртки бўлди?
- Профессионал футболчи бўламан, деб ўйламагандим. Шунчаки, футбол менга жуда ёқарди: голлар урилиши, тўп тўсинга тегиб, дарвоза тўридан ўрин олиши... Барчаси менга илҳом бағишларди. ТапоИЧ жамоасида 5 йил ўйнадим, шаҳар чемпионатида фаолият олиб бордим. Кейинчалик "Пахтакор"га чақиришганда тўғриси, ўтишни истамагандим. Сабаби, ёш бўлганман ва дўстларим мени “сотқинлик”да айблашларидан қўрқардим. Биринчи мураббийим Валентин Коваленко, ҳозирда ҳакамлик фаолиятини олиб боряпти. Мени "Пахтакор"га Самвел Бабаян ва Дмитрий Ким чақирган. Улардан ҳозиргача миннатдорман. Дмитрий Макарович фақат мураббий эмас, балки отадек эди. Вақти келса, ҳаётни ўргатарди. Интернатда ўқиб юрган даврларимизда дарсларни вақтида бажаришимизга мажбур қиларди. 2 баҳо олсак, қолганлар машғулот ўтказишарди, биз эса шеър ёдлардик. Кулгули туюлса-да, ёшлигимда яхшиям шундай тарбия қилишган экан, деб ўйлаб қоламан.
Гулшан: 2. Футбол сизга нима беради? Бу Сиз учун шунчаки ўйинми ёки профессионал касб?
- Футбол менга роҳат бағишлайди. Молия ҳам муҳим бўғинлардан бири, буни рад қилмайман. Бироқ энг асосийси мўлжал эмас. Айтганимдек, чиройли голларни кўрсам роҳат оламан. Англиядаги ўйинларни кўринг... Футбол аввало санъат. 15 йилдан буён футбол ичидаман. Бошқалар ишни тугатишганида биз энди ишни бошлаймиз. Агар футболчи бўлмаганимда ким бўлардим, билмайман. Қайси йўлдан кетардим, тасаввур ҳам қила олмайман.
Нарзулла: 2. Сиз 2012 йилда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлдингиз. Шу дамларни ёдга ололасизми?
- Ўшанда фаолиятимда илк бор тўпурар бўлгандим. Сабаби жамоадошларим Козак, Искандеров ва Машарипов мендан кўпроқ гол уришарди. Ўша чемпионатда асосийси ким гол уриши эмас, Жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Сурияга қарши чорак финал ўйинида қўшимча таймлар ва пенальтилар серияси бўлган. БАА нинг иссиқ ҳавосида 3 соат футбол ўйнадик. Тўғриси, ҳушимдан кетиб қолай дегандим. Биринчи ўйинда гол урдим, иккинчи, учинчи... Ярим финалда Жанубий Кореяга 1:3 ҳисобида ютқазгандик, ўша ўйинда ўзимнинг 7-голимни ургандим ва шу сабаб тўпурар бўлгандим. Осиё чемпионатидан фақат ва фақат ижобий ҳиссиётлар қолган.
Гулшан: 3. Тез-тез бадиий китоблар мутолаа қиласизми?
- Очиғи, бадиий китоблар ўқимайман. Тургенев, Достоевский кабиларни ёшлигимда ўқиган, ёд олганман. Ҳозир эса асосан, спорт, психологияга оид китобларни, газета ва журналларни кўпроқ мутолаа қиламан, мароқ оламан.
Нарзулла: 3. 2013 йил Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ҳақида нималар дея оласиз?
- У ерда 2та ёки 3та гол ургандим. Савия умуман бошқа, рақиблар кучлироқ. Уругвай ва Францияга йирик ҳисобда ютқазиб қўйдик. Айнан улар финалга чиқишди. Йирик мағлубиятлардан дилимиз хира бўлди, албатта. Гуруҳдан чиқиб Грецияга тўқнаш келдик, улар бир йил олдин Европа чемпионати финалига чиқишганди. Ҳеч ким ғалабамизга ишонмаётган дам эди. Дарвоқе, ўша ўйинда пенальтидан гол урганман (кулади). Ғалаба қозониб чорак финалга чиққандик, бундай ҳиссиётларни ҳеч қандай пул эвазига сотиб олиб бўлмайди.
Гулшан: 4. Жамоадошларингиздан кимнинг ҳам ижобий, ҳам салбий ҳислатларини айта оласиз?
- Жамоадошларимнинг салбий ҳислатларини айта олишим қийин. Биз бир оиламиз, оиладаги гапни ташқарига олиб чиқиш керак деб ҳисобламайман. Акбар Исматуллаев билан яқин дўстман. Унинг ҳавас қилгулик характери бор: ҳеч қачон хафа бўлмайди, доим кулиб юради. Ўйинда мағлуб бўлсак, эртасига Акбарни яна хурсанд ҳолда кўрасиз, йигитларни ҳам кайфиятини кўтаради. Тинмайди, барчани кулдиради. Баҳодир Пардаевдан ҳам кўп нарсани ўрганаяпман. У ҳам бағрикенг инсон.
Нарзулла: 4. Кичик сўровнома билан ўз клубингиз Пахтакор ҳақида қанчалик билишингизни синаб кўрамиз. Пахтакор клуби:
- қачон СССР Кубоги финалига чиққан? (жавоб: 1968 йил)
- Йўқ бу саволнинг жавобини билмайман.
- қачон МДҲ Кубогини ютиб олган? (жавоб: 2007 йил)
- Яқинларда… 2006 йилда эди адашмасам.
- неча бор мамлакат кубоги ва чемпионлигига эришган? (жавоб: 11та кубок, 10та чемпионлик)
- 11 та кубок, 10 маротаба чемпионликни қўлга киритган.
Гулшан: 5. Қандай ҳавода футбол ўйнаш қулайроқ: қорда, ёмғирда ёки иссиқда?
- Ёмғирда ўйнаш қулайроқ. Қорда оёқлар музлайди, совуқ, йиқилсанг ноқулай. Иссиқда нафас олиш қийинлашади. Ёмғир эса ажойиб, қачонки меъёрида ва енгил шабада билан бўлса. Сабаби кучли ёмғир остида футбол ўйнаш ҳам қийин. Билсангиз, Англияда ўйинлар доим ёмғир остида ўтади. Енгилгина ёмғир футбол ўйнайдиган ҳавога мос келади.
Нарзулла: 5. Игорь Шквырин, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов, Игорь Сергеев. Бу қандай рўйхат?
- Улар билан мени нима боғлаб тураркан, қизиқ... Терма жамоада қандай натижага эришганимга боғлиқми? Тополмадим.
Нарзулла: - Бу футболчилар Осиё кубогидаги дастлабки голларга муаллифлик қилишган
- Голлар?! Буни қанча ўйласам ҳам топа олмаслигим аниқ эди (кулади).
Гулшан: 6. Омадсиз ўйинлардан сўнг ўзингиздаги ноҳуш вазиятдан қандай чиқиб кетасиз?
- Мағлубиятдан кейинги кун уйда ўтирмаслик керак. Нимадир билан шуғулланиш керак, барибир қандайдир ишингиз бўлади. Кўнгилни кўтариш керак, бозор қилиш, кийим сотиб олиш, хуллас, нимадир қилиш керак. Ўтириб олиб бошқаларни айблаш, аразлаш керак эмас. Кейинроқ эса хатолар ҳақида ўйлаб, уларни бошқа такрорламасликка уриниш керак. Машғулотларда ўша камчиликлар устида ишлаш керак. Тезроқ мағлубиятни унутишга уринаман.
Нарзулла: 6. Олий лигадаги ўйинларингиз сони 50 дан ошди. Эътиборлиси, шу 2015 йилга қадар бирорта ҳам сариқ карточка олмадингиз. Бунга қандай эришдингиз?
- Тўғриси 50дан ортиқ ўйин ўтказганим мени ҳайрон қолдирди. Сариқ карточка олмаганим эса икки карра ҳайрон қолдиради. Хужумчилар ҳам кўп огоҳлантириш олишади. Мен кўпинча ҳакамларнинг қарорига қарши чиқаман. Истагим сариқ ёки қизил карточка олмаслик бўлади. Албатта улар билан гаплашишнинг ҳам ўз қонун-қоидалари бор. Ўйин давомида белгиланган қонунларни бузмасангиз ҳаммаси жойида бўлади.
Гулшан: 7. Ўзингиз учун жиддий деб ҳисоблайдиган рақибларингиз борми?
- Бор. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Асосан терма жамолар, Таиланд, Вьетнам, Гонконг кабиларни шулар ичида кўрсатишим мумкин. Улар ўйин вақтида нафақат футбол ўйнашади, тишлашади, тирнашади, керак бўлса кийимингизни ҳам йиртишади, оёқларни босишади, хуллас, нима қилиб бўлса ҳам имкон бермасликка ҳаракат қилишади. Улар билан ўйнашнинг ўзи азоб. Рақиб клублар ҳам бор, улар ҳақида гапиришни истамайман.
Нарзулла: 7. Ёшлар терма жамоасида кўплаб пенальтиларни амалга оширгансиз. Бироқ бу борада на клубда, на миллий терма жамоада фаолсиз. Нега?
- Бу менга боғлиқ эмас, буни мураббийлар ҳал қилишади. Ёшлар термасида нимага мен тепардим, сабаби бу жамоада фамилия айтилмасди, ким ўзига ишонса ўша тепсин, дейишарди. Бир неча бора пенальтидан гол урганимдан кейин штатли пенальтичига айланганман. Миллий терма жамоада эса менданда тажрибали ва ёши катта маҳоратли футболчилар бор. Жепаров, Аҳмедов, Ҳайдаров, ҳатто, Нестеров ҳам 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олади. Клубда ҳам деярли шундай ҳолат, асосан Кахи Махардзе ва Станислав Андреев пенальти тепишмоқда. Мураббий уларни танладими, улар гол уришдими демак, барчаси тўғри. Агар менга имкон беришса, жон деб пенальти тепардим.
Гулшан: 8. Фарзандларингизнинг қандай касб эгаси бўлишларини орзу қиласиз?
- Футболчи! Ўғлим бўлса, футболчи бўлишини орзу қиламан. Лекин мажбур қила олмайман, шунчаки орзу қиламан. Агар қобилиятли бўлса шу йўлни танласа дейман. Қиз фарзандлик бўлсам, қайси касбни танлашини унинг ўзига қўйиб берсам керак. Муҳими уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиш.
Нарзулла: 8. Фаолиятингиз давомидаги энг унутилмас 3 та гол...
- Голларим орасидан айнан бирини ажратиб кўрсата олишим қийин. Январда КХДРга урган голим, ўтган йил "Бунёдкор"га қарши ўйиндаги учинчи голим, сўнги қўшимча дақиқада ургандим ва биз ғалаба қозонгандик. 2014 йил Олимпия терма жамоаси сафида Хитойга қарши ўртоқлик учрашувида майдонда 10 киши бўлиб қолганмиз ва мен гол ургандим. Камчилик бўлиб қолганда гол уриш икки карра ёқимли (кулади). Гол чиройли бўлмаслиги мумкин, лекин у футболчи учун доим муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Гулшан: 9. Саёҳат қилган мамлакатларингиз ичидан Сизга энг манзур бўлгани қайси?
- Австралия менга ёқиб қолди. Қариганимда ўша ерда яшашни истаб қолдим (кулади). Сидней жуда гўзал шаҳар. Шароит, халқ менталитети маъқул келди. Денгиз бўйидаги уйчалар, айниқса, ажойиб. Европа томонлардан Испания маъқул келган.
Нарзулла: 9. Аҳмаджон Мусаев, Мурод Исмоилов, Миржалол Қосимов, Самвел Бабаян. Ушбу мутахассисларга қандай таъриф берардингиз?
- Аҳмаджон Мусаев - талабчан, доим олдимизга аниқ мақсад қўярди. Майдонга тушиб охиригача кураш, ҳужумчимисан гол уришинг керак, дарвозабонмисан гол ўтказмаслигинг керак. Мурод Исмоилов - рақиб ўйинидан келиб чиқиб, ўйинга режа тузадиган тактик мураббий. Йигитларни синчковликда кузатиб, майдонга тушадиганларни аниқларди. Миржалол Қосимовнинг ўзи футболчи, ваҳоланки, барча қийинчиликларни, айёрликларни билади. Тажриба борасида тенгсиз. Самвел Бабаян - кучли стратег. У битта ўйинга эмас бутун чемпионатга режа тузади. Нима қилиш мумкин, нима қилиш мумкин эмас, қандай йўл тутиш кераклиги, нимани истаётгани, нимани истамаётгани, кимга дакки бериш, кимни қувватлаш... барчасини билади. Менимча бу мураббий ҳеч қачон ўйлашдан тўхтамаса керак. Самвел Бабаян учун иккинчи даражали нарсанинг ўзи йўқ, у ҳар бир деталга эътибор билан қарайди. Хатто машғулотлардан олдин тўп билан муомала қилиш мумкин эмаслигини айтади. Тўғри-да, чигалёзди машқларидан олдин тўп тепиб, жароҳат олиш ҳеч гап эмас.
Гулшан: 10. Сиз жавоб беришни ҳушламайдиган, сизга манзур бўлмайдиган савол қайси?
- Биласизми, баъзида менга шундай саволлар беришади: “Нимага бугун юта олмадинглар? Нега гол урамадингиз?” Футболчилар ўзига душман эмас-ку, вазият бўлса гол уради, омад келмаса бир метрдан ҳам гол ура олмайди. Ғалаба қозонишни барча истайди.
Нарзулла: 10. Сиз билан бирга тўп сурган, сиз кучли деб ҳисоблайдиган 3 нафар футболчини айта оласизми?
- Майлими тўрт нафар футболчисини айтаман: Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров ва Игнатий Нестеров.
Гулшан: 11. Хужумчи учун бахт нимада?
- Ҳужумчига нима керак? Гол уриш. Гол урса олсак бахтлимиз, қийин вазиятларда жамоага жуда зарур голни урсак, икки карра бахтлимиз. Менимча исталган ҳужумчи бу саволга шундай жавоб беради.
Нарзулла: 11. Менинг энг сўнги ўн биринчи саволим, Сиз ҳаяжон билан эслайдиган пенальтилар серияси ҳақида.
- 2008 йил ЕЧЛ финали, "Челси" - "Манчестер Юнайтед" ўйиндан кейинги пенальтилар серияси энг ҳаяжонлиси. Терри гол ура олмаганида жуда ҳам хурсанд бўлгандим, тасаввур қила олмайсиз. Манчестер Юнайтедга мухлислик қилган ўша оқшомни ҳеч унута олмасам керак. Ўзим иштирокимдаги пенальтига келсак, КХДРга қарши ўйинда пенальтини тепганман. Ҳисоб 0:0 эди. Ўнг томонга тепишни ўйладим ва зарба бердим. Зарбанини дарвозабон деярли қайтарди, аммо тўп дарвозага кириб кетди. Ўшанда юрагим бир зум тўхтаб қолганди. Шукрки, пенальти омадли чиққан.
Гулшан Саъдуллаева ва Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.
Фото: Толибжон Қосимов
“Penalty”. Хайрулла Каримов: “Футболда “Юлдузлик касали” ривожланиб кетди”
“Penalty”. Икром Алибоев: “Абрамов туфайли “Локомотив”да қолдим”
“Penalty”. Зоҳир Пиримов: “Футбол мени ўзгартирди”
“Penalty”. Лочин Солиев: “Чемпионатимиз анча қизиқарли кечмоқда”

Фикрлар