Latest news

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  0 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар News

“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар

Футбол фақат голлар ва очколар рақобати эмас. У аввало интизом, ҳалоллик, спорт тамойиллари ва майдондаги маданият билан ўлчанади.

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигаси мавсуми айнан шу жиҳатдан бир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатди. Гап Муборакнинг “Машъал” жамоаси ҳақида кетмоқда.

Мавсум давомида турли қийинчиликлар, бегона майдонлар, кучли рақиблар ва турли босимларга қарамасдан, “Машъал” футболга хос энг муҳим қадриятларни сақлаб қолди. Шу боисдан ҳам “Fair-play” мукофотига энг муносиб номзод айнан шу жамоа эканига сабаблар етарлича.

Қизил карточкасиз ўтган бутун мавсум

Мавсумнинг энг қизиқ ва аҳамиятли статистикаларидан бири шуки, “Машъал” Суперлигада қизил карточка олмаган ягона клуб бўлди. 30 турлик марафон давомида муборакликлар футболчилари бор-йўғи 51 марта сариқ карточка билан жазоланди, холос.

Бу шунчаки рақам эмас. Бу – майдондаги интизом, ўзини тута билиш, эҳтиросни назорат қилиш ва ҳакам қарорларига ҳурмат намунасидир. Қизиғи, бундай натижа ўтган йили Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси томонидан қайд этилганди. Демак, “Машъал” ушбу ижобий анъанани муносиб давом эттирди. Нима учун мазкур клуб “Fair-play”ни олиши керак деган саволга биринчи жавоб шу эди.

Спорт принциплари устувор қўйилди

Бу йил Суперлигада Қашқадарё вилоятидан учта жамоа иштирок этди. Охирги бор бундай ҳолат 2017 йилда кузатилган. Оддий қилиб айтганда, бир ҳудуд жамоалари ўртасидаги ўйинларда баъзан яширин  “ҳурмат” сезилиб қолади.

Бироқ “Машъал” бу қоидани синдирди. Чемпионлик учун курашаётган “Насаф”га қарши баҳсда муборакликлар майдонда ҳақиқий жанг таклиф қилишди. Ҳеч қандай ташқи омил, турнир жадвали ёки қўшнилик муносабатлари таъсир этмади. Якунда “Машъал”нинг ғалабаси нафақат турнир жадвали тақдирига таъсир қилди, балки Суперлигада спорт принциплари ҳали ҳам мавжуд эканини исботлади.

Ўз уйисиз ҳам яхши мавсум

2025 йилги Суперлигада фақат икки жамоа – “Пахтакор” ва “Машъал” ўз стадионида ўйнай олмади. Агар “Пахтакор” учун “Жар” майдони аввалдан таниш бўлса, “Машъал” учун вазият анча оғир кечди.

Муборакликлар рақибларини Олмалиқ, Ғузор ва ҳатто Қаршида қабул қилишга мажбур бўлди. Бундан ташқари, “Сўғдиёна” билан икки бор Жиззахда, “Сурхон” билан эса икки марта Термизда номинал мезбон сифатида майдонга тушди. Бу эса қўшимча сафарлар, харажатлар ва жисмоний чарчоқ дегани. Шунга қарамай, жамоа интизомдан чекинмади.

Барқарор тизим ва ёшлар натижаси

“Машъал”нинг “Fair-play”га лойиқ эканини кўрсатувчи яна бир муҳим жиҳат – клуб тизимининг барқарор ишлаётгани. Асосий жамоа Про лигадан чиқиб, Суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўринбосарлар жамоаси мусобақани ўрта ўринларда якунлади.

Энг муҳими, U-19 жамоаси бронза медалларини қўлга киритди. Улар учинчи ўрин учун баҳсда амалдаги финалчи “Бунёдкор”ни Тошкентда мағлуб этди. Бу эса “Машъал” нафақат бугунни, балки эртанги кунни ҳам ўйлаётганини кўрсатади.

Футболда айрим қадриятлар борки, улар вақт ўтиши билан ҳам ўз қимматини йўқотмайди. Интизом, ҳалол ўйин, рақибга ҳурмат ва спорт принципларига содиқлик – шулар жумласидан.

2025 йилги Суперлигада айнан шу жиҳатлар “Машъал” тимсолида ёрқин намоён бўлди. Шу боисдан ҳам бир фикр ўз-ўзидан туғилади:

“Fair-play” мукофоти “Машъал”га берилса, у тўлиқ адолатли қарор бўлади.

Rating: +7   

Comments

+5   
10 dec 11:40:12
Sherzodjon Abdullayev
Машьалга хурматимиз баланд ажойиб жамоа анча номларни чикарган афсус узи уртамиёнага айданиб колган аслида кучли команда булиши кере эди илойим кейинги мавсум машьал хам кучлилар каторида булсин (пахтакор мухлиси)
+2   
10 dec 11:41:39
БЕК@
Тўғри, мақоладаги фикрга тўлиқ қўшиламан. Қизил карточка йўқ, сариқ карточка 51:30=1,7 ўртача. Демак сариқ карточка ҳам деярли олмаган
+2   
10 dec 11:41:09
Озод Ачилов
Reply to comment by Sherzodjon Abdullayev
Машьалга хурматимиз баланд ажойиб жамоа анча номларни чикарган афсус узи уртамиёнага айданиб колган аслида кучли команда булиши кере эди илойим кейинги мавсум машьал хам кучлилар каторида булсин (пахтакор мухлиси)
Рахмат, илиқ фикрлар учун. Пахтакорга ҳам омад.
+2   
10 dec 11:39:31
Озод Ачилов
Худо хохласа, кейинги мавсум, иккинчи даврани Машъал ўз майдонида ўтказади.
+2   
10 dec 11:02:29
PFK HAQIQAT
Oldinlari faqat jurnalistlar koʻzi yuqoridagi va muxlisi koʻp klublarda boʻlar edi. Aslida siz pastdagi klubni natijasini olib chiqib fair-play sovrini aslida sizday jurnalistlarga ham bersa boʻlishini koʻrsatdingiz.
+1   
10 dec 13:29:17
PFK HAQIQAT
Reply to comment by Sherzodjon Abdullayev
Машьалга хурматимиз баланд ажойиб жамоа анча номларни чикарган афсус узи уртамиёнага айданиб колган аслида кучли команда булиши кере эди илойим кейинги мавсум машьал хам кучлилар каторида булсин (пахтакор мухлиси)
+
+1   
10 dec 11:33:13
Озод Ачилов
Reply to comment by Раиль
Агар Начал ютганда Мешали у прямой чикиб Кесарии суперлигадан.
Насаф ютганда ҳам Машъал 27 очко билан худди шу 13-ўринни оларди ва Плей-офф да Бухорони қабул қиларди.
+1   
10 dec 11:29:51
real navdak
Reply to comment by FANAT FC NASAF_REAL.M
Начал Мешали Кесарии нима ёзув бу?
Нахе мухаббат дийдими
   
10 dec 15:22:48
rustam
СМЕХ И ГРЕХ! ЭТА КОМАНДА СКОЛЬКО ИГР ПОКУПАЛА?
   
10 dec 13:55:45
BOBIRBEK_URINOV⚽️
Reply to comment by Озод Ачилов
Насаф ютганда ҳам Машъал 27 очко билан худди шу 13-ўринни оларди ва Плей-офф да Бухорони қабул қиларди.
Бунакаларга эътибор бермаслик керак. Сайтга кириб ханграб-ханграб йук булиб кетади! Эътибор каратилса агар, баттар ханграшни бошлашади...
   
10 dec 11:26:45
FANAT FC NASAF_REAL.M
Reply to comment by Раиль
Агар Начал ютганда Мешали у прямой чикиб Кесарии суперлигадан.
Начал Мешали Кесарии нима ёзув бу?
-2   
10 dec 11:12:51
Раиль
Агар Начал ютганда Мешали у прямой чикиб Кесарии суперлигадан.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика