"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради
10 dec 13:13
News
"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради
Келишув 1 йил ва 1 ой муддатга мўлжалланган бўлиб, агар жамоа "Осиё Кубоги-2027"да муваффақиятли иштирок этса, шартнома яна 3 йилга узайтирилади.
Жаҳон футболи афсонаси Роберт Просинечки — "Реал", "Барселона" ва "Црвена Звезда"нинг собиқ футболчиси, ЖЧ-1998 бронза медали соҳиби эндиликда Қирғизистон терма жамоасига устозлик қилади!
Мутахассис бунга қадар тўртта миллий терма жамоани бошқарган:
Хорватия (2006–2010)
Озарбайжон (2014–2017)
Босния ва Герцеговина (2018–2019)
Черногория (2024–2025)
Қирғизистон терма жамоасининг янги устози Роберт Просинечки қандай футболчи бўлган?
Роберт Просинечки — шунчаки мураббий эмас, балки 90-йиллар жаҳон футболининг ҳақиқий афсоналаридан бири. У ўйинни ташкил қилиш, аниқ пас ва кучли зарбалари билан машҳур бўлган ноёб истеъдод эгаси эди.
Қуйида унинг футболчилик фаолиятидаги энг муҳим фактларни келтириб ўтамиз:
Европа чўққиси: Просинечкининг юлдузли онлари "Црвена Звезда" клуби билан боғлиқ. У 1991 йилда Белград клуби сафида Европа Чемпионлар кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) ғолибига айланган. У жамоанинг "мияси" ҳисобланарди.
Икки гранд таркибида: Хорватиялик ярим ҳимоячи Испаниянинг азалий рақиблари — ҳам "Реал Мадрид" (1991–1994), ҳам "Барселона" (1995–1996) сафида тўп сурган тарихдаги кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади.
Терма жамоалардаги рекорд: Просинечки Жаҳон чемпионатлари тарихида икки хил давлат терма жамоаси сафида гол урган ноёб футболчидир (1990 йилда Югославия ва 1998 йилда Хорватия таркибида).
Жаҳон эътирофи:
1987 йилда Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган ва турнирнинг "Энг яхши футболчиси" (Олтин тўп) деб топилган.
1990 йилги Жаҳон чемпионатининг "Энг яхши ёш футболчиси" унвонини қўлга киритган.
1998 йилги Францияда ўтган мундиалда Хорватия терма жамоаси билан бронза медалларига эга чиққан.
АПЛдаги из: Фаолиятининг сўнгги қисмида Англиянинг "Портсмут" клубида ўйнаб, жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолган ва маҳаллий мухлислар ёқимтойига айланган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Comments