Latest news

17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  4 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  35 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин учун режамиз битта. АГМК билан баҳсда ҳам шундай бўлади" News

Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин учун режамиз битта. АГМК билан баҳсда ҳам шундай бўлади"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Машъал" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
2 та тўп ўтказиб юборганимиз алам қилди, лекин йигитлар ўзларида куч топиб, янада яхши ҳаракат қилганликлари боис 1 очкога эга бўлдик. Ўтказиб юборилган голларда ким хато қилгани ва ўйинимиздаги умумий хатоларимизни таҳлил қилиб кўриб чиқамиз, шундан кейин бир хулосага келамиз.
Умумий ўйинга келсак, “Машъал” яхши жамоа ва шунга монанд ҳаракат қилди. Биз қарши ҳужумларни ўтказиб юборяпмиз, бу бўйича муаммо бор. Буни алоҳида таҳлил қиламиз.

Кейинги ўйин “Машъал”дан нисбатан кучлироқ бўлган АГМКга қарши ўтади. Кейинги ўйинга қандай режаларни қўллайсиз?
Ҳар бир ўйин учун режамиз: фақат олдинга бориш, ортга йўл йўқ. Фақат ютишни ўйлашимиз керак. АГМКнинг ўйинини ўрганиб чиқиб, бугундан тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Вақт оралиғи ҳам оз. Ўйлайманки, АГМК энг кучли жамолардан бири, шундай бўлса-да, қониқарли натижадан умид қиламиз.

Алаександр Касьяннинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги кўринди. Бунга нима дея оласиз?
Албатта, 3 ой футбол ўйнамагани таъсир кўрсатган, улар индивидуал шуғулланган. Жамоавий тарздаги машғулотларимиз 10 кун давом этди, холос. Футболчиларнинг спорт формаси қониқарсиз бўлиши табиий ҳолат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика