Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  5 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди" News

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" учрашуви 1:1 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келди (5:4).


Ўйиндан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувлари жуда асабий кечади. Бугун ҳам шундай баҳс гувоҳи бўлдик. Ҳар икки жамоада ютқазиб қўймаслик босими бўлди. Тенг кураш кечди деб ўйлайман. Худди финалдек учрашувни ўтказдик ва агар баҳс охирида тўп киритганимизла иш пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Бугун жуда кўп куч йўқотдик.

Агар бутун мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, клубимиз раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Муҳими, жамоани Суперлигада олиб қолдик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Қийин мавсумни ўтказдик, ҳатто 9та ўйиндан иборат ғалабасиз серия ҳам кузатилди. Лекин якунда оғир ҳолатдан чиқиб кета олдик, бу эса жамоамиз шаклланиб бораётганини кўрсатади. Бош мураббий сифатида менда ҳам босим юқори эди, бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.

- Бугун ёш футболчи Мухриддин Пазлидинов захирадан майдонга тушди ва ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этди. Ёш бўлишига қраамай, 11 метрлик нуқтага яқинлашгани таъсирли бўлди.

- Пенальтилар сериясини ўтказиш фуnболчиларга ҳам, мураббийга ҳам қийин. Кимнидир бориб теп деб мажбурлай олмайсиз. Шу боис ўзига ишонган футболчилар нуқтага боради. Энг муҳими, футболчи тўпни тепишдан қўрқмаслиги керак, чунки гол ура олмаса ҳам ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди. Бугун бир ўйинчимизга тепасан деб айтганимда қўрқяпман деди. Энди пенальтилар ҳам ўйиннинг бир қисми. Ўйин пайтида тепиш бошқа, ўйиндан кейин тепиш бошқа. Тезроқ якуний қарор қабул қилиш керак бўлади. Бугун ёш бўлишига қраамай, Ҳайдаров ҳам, Пазлидинов ҳам ишонч билан борди ва мўлжалдан адашишмади. Бу эса ҳаммамизни хурсанд қилди.

- Шоҳруҳ Гадоевни эртароқ майдонга туширса бўлмасмиди?

- Мен шундоқ ҳам уни анча эртага майдонга туширдик деб ўйладим. Чунки Шоҳруҳ бу ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Мавсум ўртасида жароҳат олиб, 10 кун даволаниб кейин майдонга тушиш билан мавсум охирида жароҳатдан тузалиб қайтишнинг фарқи бор. Кўпчилик Шоҳруҳни ва умуман ҳамма футболчиларни тўп унда эканлигида кўради, лекин тўпсиз ҳаракатни кузатмайди. Тўпсиз ўйнаганимизда Гадоевнинг кучи етмай қоляпти. Мана энди мавсум тугади ва янги мавсумгача Шоҳруҳ жисмоний томондан ўз устида ишласа янада кучли бўлиб қайтади.

- Клуб олдига келаси мавсум жиддий вазифа қўйилганидан хабаримиз бор. Ҳозирги мураббийлар штаби бу вазифани бажаришга мосми ёки бошқа мураббийлар келадими?

- Ҳаммасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Агар Сиз биз каби мураббийларни маъқул кўрмасангиз, билмадим, ишламай қўяверамиз. Вазифани бажаришга келадиган мураббий ҳам барибир бизга ўхшаб ишлайди. Мана статистикага қаранг, иккинчи даврадаги натижаларимиз бўйича бешинчи ўринни олибмиз. Жамоамиз учун бу ёмон кўрсаткич эмас. Вазифани бажариш учун албатта номдор мураббий ёки фамилияси чет эллик келиши шарт эмас. Айтиб ўтганимдек, ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Агар ҳозирги штабга ишонч билдирилса, келаси йилга жамоани тайёрлаймиз.

Rating: -2   

Comments

   
05 dec 23:05:12
Azim
Молиявий имкониятдан келиб чикиб, эришилган натижа яхши !
   
05 dec 21:24:17
Футбол мухлислар учун
Бахром Хайдаров супер лига даражасидеги мураббий эмас ман Кукон1912 мухлисиман лекин шу мураббий кул остидеги уйинларни Андижон билан уйиндан ташкари курмадим асабни сакладим лекин шотларни билиб турдим бу мураббий билан чиройли футбол курсатиб булмайди жамоага Нуъмон Хасановдек мураббий керак.Лекин рахмат супер лигада бир амаллади колишни
   
05 dec 21:17:34
Fesion disegner
Барибир кучли мураббий керак очиги мураббийлар штаби кейин уйин узгарди
   
05 dec 20:39:01
Абдулазиз Кодиров
Куркок экан хайдаров.Б
Уз урнини йукотиб куйишдан куркяпти, ха духни берменг сиз мураббийсиз сиздан урнак олиши кк ёшлар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика