Latest news

16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  0 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  2 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  5 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  5 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  8 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  2 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  4 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  4

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди" News

Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"

ЖЧ-2026 қуръаси бутун футбол оммасининг диққат марказида турибди.

Айниқса, илк бор иштирок этадиган жамоалар, шу жумладан, Ўзбекистон учун бу янада қизиқарли жараён. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қуръа олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жаҳон чемпионати қуръаси олдидан қандайдир кутилмалар кутиш нотўғри деб ўйлайман. Саватчаларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи саватчадан топ-жамоалардан бири билан тўқнаш келамиз. Мундиалда кучсиз жамоа бўлмайди. Лекин терма жамоамиз ким билан ўйнаса ҳам, майдонда шунчаки тўп тепмайди, чунки бизда ҳам охирги йилларда яхши ижрочилар етишиб чиқмоқда. Абдуқодир Ҳусановни айтамизми, Элдор Шомуродов, Аббос Файзуллаев. Остон Ўрунов спорт формасини сақлаб турса, у ҳам ўзини кўрсатади. Ўтган ФИФА кунларидаги Миср билан ўйинимиздан келиб чиқсак, исталган жамоа билан ўйнай олишимиз мумкин. Одатда тахмин қилишни ёқтирмайман. Ким тушса ҳам ўйнашимиз керак. Умид қиламанки, терма жамоамиз муносиб натижа қайд этади. Қуръадан сўнг эса рақиблар ҳақида фикр билдириш мумкин", – деди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, маросим бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

   
05 dec 18:59:42
Тохир Гайибов
Сани ишинг бумасин,узингникини эпла,илмилик.
   
05 dec 15:04:31
Бахтиёр Ашуров
Тўғри фикир билтирибдилар!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика