Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"
05 dec 2025 18:28
News
Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"
Ўйиндан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Анчадан бери кўришмагандик. Ҳаммани кўриб турганимдан хурсандман. Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар икки жамоа асабий баҳсни ўтказди. Жамоалар хато қилмаслик учун жуда эҳтиёткор бўлиб ўйнашди. Одатда плей-офф учрашувлари шунақа кечади. Вазиятларга бой ўйин кўрмадик, битта гол ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Афсуски, пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. "Машъал"ни вазифани бажариб, Суперлигада қолгани билан табриклайман. Биз эса курашишда давом этамиз.

- Жамоангиз гол урди, лекин ҳисобга олинмади...
- Ўша голни мен кўрмай қолдим. Офсайд туфайли гол инобатга олинмаганини билдим. Ҳакамлар шундай қарор қабул қилишди.

Similar news
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Comments