UZ

Сўнгги янгиликлар

19:42Фабио Каннаваро: "Бу йиғин чемпионатдаги барча футболчиларга сигнал бўлиши керак"  0 18:55"Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон". Ҳусанов ва Гэҳи "шаҳарликлар" ҳимоя марказини қўриқлайди  7 18:37Туркия. Шомуродовдан ассист, "Башакшеҳир"дан йирик ғалаба  12 18:20НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бунёдкор" Болгария клуби устидан ғалаба қозонди  1 17:58U-23 Осиё чемпионати тугашига битта ўйин қолди: Бугун финал  1 17:47"The Telegraph": "Манчестер Сити" натижалари пасайишига Гвардиоланинг келажаги борасидаги мавҳумлик сабаб бўлмоқда  3 17:21Арбелоа "Реал"да Хаби Алонсо давридаги машғулотлар тизимини ўзгартирди  1 17:00Кэррик учун иккинчи имтиҳон ва Италиядаги топ ўйинлар  3 16:34РАСМАН! "Челси"нинг собиқ юлдузи Виктор Мозес энди Қозоғистон жамоасида ўйнайди  5 16:06"Арсенал" Хулиан Альварес бўйича норасмий музокаралар ўтказди: Унинг товон пули 500 миллион евро!  2 15:41"Кайсериспор" — "Башакшеҳир". Ўзбек дуэти асосий таркибда!  18 15:30Палимпсест  3 15:09ОКМК Польша грандига қарши: Ўктамовнинг голи камлик қилди  7 14:18Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё кубоги финали, “Ман Сити” ўз майдонида, “Реал” сафарда ва бошқалар  2 14:00ТОП-10. 2025 йилнинг энг кўп даромад топган футболчилар. Роналду ва Месси ҳали ҳам етакчи  3

Зукко мухлис танлови № 7 Янгиликлар

Зукко мухлис танлови № 7

Ҳурматли танловимиз иштирокчилари. Бугунгача ўтказилган босқичларда зукколигини намойиш этиб, ғолиблик сари интилган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман.
Танловда иштирок этиш билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаётган ҳар бир жумлани эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Бу танловни ташкиллаштиришдан бош мақсад сифатида ўзимизнинг футболни яхши ўрганиш, уни қадрлаш ва доимо қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу сабабли, саволлар асосан ўзбек футболида содир бўлган воқеалар, статистика ва кўрсаткичлар асосида тузиляпти. Келажакда аниқроғи янги йилдан бошлаб бу танловни чемпионат кўринишида ўтказишни ўйлаб турибмиз. У ерда икки йўналишда саволлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилади. Биринчи йўналиш ўзбек футболи бўлса, иккинчиси халқаро футболга оид саволлар бўлади. Бу борада сизларда қандай фикр бўлса, бемалол сайтда қолдиришингиз мумкин. Саволлар сони қанча бўлиши керак, тест кўринишида бўлиши маъқулми ёки ундан воз кечиш керакми? 

Бугун навбатдаги босқични ўсмирлар терма жамоамизга бағишладик. Айни дамда БААда ўтаётган мундиалда юртдошларимиз ёмон ўйин намойиш этишмади. Бу каби турнирлар ёш ўсиб келаётган футболчиларга катта мактаб вазифасини ўташи турган гап.

1994 йилдан ўсмирлар чемпионатида иштирок этаётган терма жамоамизнинг бу ёшдаги тўпурари ким бўлиши мумкин?
А) Аббос Махсталиев
Б) Марат Бикмаев
С) Максим Шацких
Д) Тимур Ҳакимов

Ўсмирлар терма жамоалари таркибида икки марта хет-трикка эришган футболчи?
А) Фарҳод Усмонов
Б) Шоҳжаҳон Аббосов
С) Муҳиддин Одилов
Д) Марат Бикмаев.

Ўсмирлар терма жамоасида покерга (4та гол) эришган футболчи?
А) Максим Шацких
Б) Александр Гейнрих
С) Шоҳжаҳон Аббосов
Д) Тимур Ҳакимов.

Ўсмирлар терма жамоасининг энг йирик ғалабаси?
А) 8:0, Б) 9:0, С) 10:1, Д) 9:1

Ўсмирлар терма жамоасининг энг йирик мағлубияти?
А) 1:8
Б) 0:9
С) 0:11
Д) 1:6

 

 

Лойиҳа муаллифи Бахтиёр Ширинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика