UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Зоир Тўрақулов: “Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг сабаби бор" Янгиликлар

Зоир Тўрақулов: “Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг сабаби бор"

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Шўртан”(1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Зоир Тўрақуловни суҳбатга чорладик.

- Ўйиндан олдин билгандим рақиб ғалаба қозониш учун жиддий ҳозирлик кўрганини. Бу каби Кубок учрашувларида биринчи лига клублари бор кучи билан харакат қилади. Баҳс ёмон бўлмади. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. Фақат футболчиларим содир этилган вазиятларни гол билан якунлай олмади. Лекин ўзингиз кўрдингиз йигитлар гол уриш учун 90 дақиқа харакат қилди.

- “УзДонгЖу” яхши жамоа экан. Менда яхши таассурот қолдирди. Юқорида айтиб ўтганимдек, бугун жамоамизга қийин бўлишини кутгандим. Илгари Қаршининг “Динамо-01” жамоасини бошқарганимда, Кубок ўйинида “Локомотив”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, мусобақадан чиқариб юборгандик. Бугун ҳам шунга ўхшаш холат юз берди.

- Ҳакамлар гуруҳига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун харакат қилди. Бироқ майдон эгалари омадли бўлиб чиқди.

- Андижонга етакчиларсиз келганимизнинг ўзига яраша сабаби бор. Игорь Таран билан Элдор Тожибоевда кичик жарохат мавжуд. Асрор Алиқулов ва Ботир Қораевни эса бундай сунъий майдонда ўйнашига йўл қўймайдиган муаммолари бор. Лекин улар йўқ бўлсада, бугун деярли асосий таркиб аъзолари харакат қилди. Ёшлар жамоасидан бири захира учун биргина дарвозабон Акмал Раҳимовни олгандик холос.



- Бугунги ўйинга ёрдамчиларимсиз келганимнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор. Билсангиз керак, бизда бу йил асосан ёшлар ишламоқда. Ботир Қодирқулов ўқишда. Унинг имтиҳонлари бор эди. Комил Жўраевнинг эса отаси беътоб. Дарвозабонлар мураббийи Эркин Мирзаев ҳам айрим сабабларга кўра бугунги учрашувга келмади. Мен ҳам истардим ёнимда тажрибали мутахассисларнинг бўлишини. Аммо буни раҳбарият ҳал қилмоқда. Бу борада мен Шамил Исеев номзодини раҳбариятга бергандим. Тажрибали мутахассис. Агарда бизга ёрдам берганида яхшигина фойдаси тегарди. Аслида мураббийлар штабини бош мураббий ҳал қилади. Бизда эса...

- Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг йигитлар руҳий тушкунликка тушиши мумкин. Аммо мен “Шўртан” футболчиларида буни кўрмаяпман. Агарда чемпионатдаги иккита мағлубиятдан кейин ҳақиқатдан ҳам футболчилар руҳий ўрага тушиб қолганида у холда бугун бундай комбинацион ўйин намойиш этмасди. Ўзингиз кўрдингиз, шогирдларим ўйинни яхши ташкил қилмоқда. Етарлича вазиятларни яратдик ҳам. Лекин якуний зарбага келганида аниқлик етишмаяпти. Келгусида бу камчиликлар устида ишлаймиз.  

- Чемпионатнинг кейинги тури апрель ойида бўлади. Энди навбатдаги учрашувга тайёргарлик режасига ҳам кичик ўзгартириш киритилади.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика