UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  0 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  1 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  11 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  7 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

ЖЧ-2014 стадионлари. “Минейрао” (Белу-Оризонте) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Минейрао” (Белу-Оризонте)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 10та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)
"Фонте Нова" (Салвадор)
"Арена Пантанал" (Куяба)
"Бейра-Рио" (Порту-Алегри)
"Арена да Байшада" (Куритиба)

Бугун Белу-Оризонте шаҳридаги “Минейрао” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



Бразилияда катталиги жиҳатидан "Маракана"дан кейинги ўринда турадиган стадионга жами 62,5 минг мухлис сиғади. Бироқ ФИФА одатдагидек сиғимни камайтирди. Бу сафар - 57 483тага тушди.

"Минейрао" мамлакатнинг энг чиройли ва узоқ тарихга эга бўлган стадион. 2012 йилда стадионда катта реконструкция ишлари олиб борилди, унинг ташқи томони Берлиндаги Олимипия стадионига ўхшатилди, инфраструктураси яхшиланди.



"Минейрао"да "Атлетико Минейро" ва "Крузейро" клублари ўз уй ўйинларини ўтказишади. 1997 йилда стадионга 132 834 нафар мухлис келган, бу рекорд ҳисобланади.

Бу ерда Бразилия терма жамоаси бир неча марта ўз ўйинларини ўтказган. Терманинг Белу-Оризонтедаги дебют ўйини Уругвайга қарши 1965 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда "селесао" сафида бир вақтнинг ўзида "Палмейрас"нинг 11 нафар футболчиси тушганди.

ЖЧ-2014да "Минейрао"да гуруҳ босқичининг 4та, 1/8 финал ҳамда ярим финалнинг биттадан ўйини бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Estádio Governador Magalhães Pinto"
Стадион очилган: 1965 йил
Реконструкция қилинган: 2012 йил
Стадион эгаси: "Minas Arena".
Стадион сиғими: 62160
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: www.novomineirao.mg.gov.br



Қизилқарли фактлар
"Белу-Оризонте"даги стадион журналист таклифи билан қурилган

"Минейрао"га "Атлетико Минейро"нинг ўйинларига "Крузейро"нинг учрашувларидан кўпроқ одам келади.
 
1969 йилда "Атлетико Минейро" мана шу ерда енгилмас деб аталган Бразилия терма жамоасини мағлуб этганди.

"Минейрао" – Бразилиядаги энг машҳур ва оммабоп концерт саройларидан бири ҳисобланади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
14 июнь
Колумбия - Греция

17 июнь
Бельгия - Жазоир

21 июнь
Аргентина - Эрон

24 июнь
Коста-Рика - Англия

28 июнь
1/8 финал (A1-B2)

8 июль
Ярим финал



FIFA.UZ да ЖЧ-2014 учун орзулар жамоасини тузинг


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика