UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  0 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  1 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  4 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  22 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена де Коринтианс” (Сан Паулу) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни бошлаймиз.
“Арена де Коринтианс” 2012 йил Жаҳонда тенгсиз бўлган клубнинг стадиони. Бу ерда 12 июнь куни мундиалнинг очилиш ўйини бўлиб ўтади. Унда Бразилия ва Хорватия терма жамоалари тўқнаш келишади.

Дастлаб Жаҳон чемпионати ўйинлари Сан-Паулудаги “Морумби” стадионида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ ФИФА 2011 йил октябрь ойида “Коринтианс” стадионини тасдиқлади.

“Арена де Коринтианс” номи ЖЧ вақтида ўзгариши мумкин. Сабаби клуб бу номни мундиал вақтида 220 миллион еврога сотиши мумкин.



Тўлиқ номи: "Arena Corinthians"
Қурилиш бошланган: 2011 йил 30 май
Очилиш маросими: 2014 10 май
Стадион эгаси: "Коринтианс" клуби
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: http://www.corinthians.com.br/arena/



Стадион ҳақидаги қизиқарли фактлар
 
Стадионнинг ўз бағрига 48234 нафар томошабинни қабул қилади. Лекин Жаҳон чемпионати олдидан қўшимча 20 минг ўтирадиган жой тайёрланади. ФИФА қонунларига кўра мундиалнинг очилиш ўйини 65 минг томошабиндан кам стдаионда ўтмаслиги керак;
 
Стадионнинг умумий майдони 198 000 кв.м, у 3274 та устун, 11682 плитадан ташкил топган. Томнинг умумий майдони 32 000 кв.м;
 
ФИФА бу стадионни – "Арена де Сан-Паулу" деб атайди. Бу “Коринтианс” мухлисларига ёқмаслиги аниқ, сабаби Сан-Паулу бу фақат шаҳар ва штат эмас, клубнинг энг азалий рақибларидан бири ҳам;
 
Жаҳон чемпионатидан сўнг стадиондаги қурилиш ишлари давом эттирилади. “Арена де Коринтианс”нинг якуний кўриниши 2015 йилда намоён бўлади.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
12 июнь

Бразилия – Хорватия

19 июнь
Уругвай – Англия

23 июнь

Голландия – Чили

26 июнь
Жанубий Корея – Бельгия

1 июль
1/8 финал (F1 – E2)

9 июль
Ярим финал
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика