UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  1 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  4 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  6 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  2 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  13 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  12 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  3 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  11

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Миллий стадион” (Бразилиа)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар Сан Паулу шаҳридаги “Арена де Коринтианс”, Натал шаҳрида барпо этилган “Арена дас Дунас” ҳамда Форталезадаги “Эстадио Кастелан” ва Манаусдаги "Арена Амазония" стадионлари ҳақида маълумот бергандик.

Бугун Бразилия пойтахти Бразилиа шаҳрида қад ростлаган "Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадиони" ҳақида маълумот берамиз

Миллий стадион – фақат футбол учун аталган арена, у федерал округига тегишли. Стадион 1974 йилнинг 10 март санасида очилган. Пойтахт клубларидан бири "CEUB" "Коринтианс"ни қабул қилган. Меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



Ушбу стадион Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилиш маълум бўлгач, 2010 йил эски стадионни бузиб ташлашди. Янги стадионга янги ном берилган: энди "Манэ Гарринча" стадиони Манэ Гарринча номидаги Бразилия миллий стадионига айланди. Унинг сиғими 53дан 71 мингача катталаштирилди. Бу стадион 2013 йил Конфедерациялар кубоги мусобақасининг очилиш учрашувини қабул қилган.

Бу стадионда Рио-де-Жанейро мезбонлик қиладиган Олимпиаданинг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтади.
 


Тўлиқ номи: "Estádio Nacional de Brasília Mané Garrincha"
Стадион қурилган: 1974 йил 10 март
Стадион қайта таъмирланган: 2013 йил 15 июнь
Стадион эгаси: TERRACAP
Стадион сиғими: 68,009
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: estadionacionaldebrasilia.com.br/portal



Қизилқарли фактлар
1982 йилнинг 25 декабрь куни ушбу стадионда афсонавий Гарринча ўзининг охирги учрашувини ўтказганди. Манэ маҳаллий Планалтина жамоаси сафида 20 дақиқа ҳаракат қилди. Бир ой ўтгач Гарринча вафот этганди, 1983 йилда эса стадионга унинг номи берилган.

Стадион мамлакат пойтахтида жойлашганига қарамай Бразилиада ҳеч қандай катта клуб йўқ.



Ушбу стадионга рекорд миқдордаги томошабин 1998 йил Б серия финали вақтида келган - 51200. "Гама" "Лондрина"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб юқори дивизионга йўл олганди.

Реконструкциясидан сўнг стадионда катта концертлар ташкил қилиш имкони яратилди. Биринчи катта концертни 2013 йил 17 сентябрь куни таниқлик Бейонс тақдим этганди.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
15 июнь

Швейцария – Эквадор

19 июнь
Колумбия - Кот Д'Ивуар

23 июнь
Камерун - Бразилия

26 июнь
Португалия - Гана

30 июнь
1/8 финал (E1 - F2)

5 июль
1/4 финал

12 июль
Учинчи ўрин учун ўйин



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика