АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1 (матнли трансляция)
24 фев 01:50
Янгиликлар
АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1 (матнли трансляция)
АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0
"Эвертон": 1. Жордан Пикфорд, 6. Жеймс Тарковски, 32. Жеррэд Брэнтуэйт, 5. Майкл Кин, 37. Жеймс Гарнер, 27. Идрисса Гейе, 22. Кирнан Дьюсбери-Холл, 42. Тим Айрогбунам, 45. Харрисон Армстронг, 10. Илиман Ндиайе, 11. Тьерно Барри.
Захира: 31. Том Кинг, 2. Нейтан Паттерсон, 16. Виталий Миколенко, 23. Шеймус Коулман, 19. Тайрик Жорж, 34. Мерлин Рёль, 7. Дуайт Макнил, 9. Бету, 20. Тайлер Диблинг.
"Манчестер Юнайтед": 31. Сенне Ламменс, 2. Диогу Дало, 5. Гарри Магуайр, 23. Люк Шоу, 15. Лени Йоро, 37. Кобби Майну, 18. Каземиро, 8. Бруну Фернандеш, 16. Амад Диалло (30. Беньямин Шешко, 58'), 19. Брайан Мбемо, 10. Матеус Кунья.
Захира: 1. Алтай Байиндир, 26. Эйден Хевен, 12. Тирелл Маласиа, 3. Нуссайр Мазрауи, 25. Мануэль Угарте, 39. Тайлер Флетчер, 48. Джек Мурхаус, 11. Жошуа Зиркзее.
70. Тарковскининг ҳаволатиб узатган тўпини Ламменс ишонч билан ушлаб олди.
66. Кунья катта тезликда қарши ҳужумга қочиб кетди, пас беришга келганда йиқилиб тушиб, тўпни йўқотди.
65. Яна бир зарба Гейедан - яна МЮ футболчилари қайтариб юборишмоқда.
64. Дьюсбери-Холлнинг берган зарбаси рекошетга учраб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси мезбонлар фойдасига.
63. Гейенинг тепган тўпи МЮ вакилларидан бирига тегиб қайтди.
58. Кэррик ўзгаришларни бошлаб юборди, Мойез ҳали шошмаяпти.
55. Мбемонинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.
53. Дьюсбери-Холл олдинга юриш қилди, аммо тўпни осонликча йўқотди.
51. Хавфли вазият! Мбемо ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ. Ваҳоланки ҳужумчи дарвозага 3-4 метр масофада эди...
46. Мезбонлар тезкор ҳужум билан бошлашди бўлимни. Харрисон Армстронгнинг ерлатиб берган зарбасини Ламменс ушлаб олди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Учрашувнинг дастлабки бўлими статистикаси:
Тўп назорати - 38% - 62%
Дарвоза томон зарбалар - 2 - 7
Аниқ зарбалар - 1 - 2
Бурчак зарбалари - 1 - 0
Узатмалар аниқлиги - 73% - 83%
45+3. Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Амаднинг узатган тўпини Фернандеш дарвоза томон йўллади, аммо ноаниқ бўлди. Бруну бош ҳакамга тўп рекошетга учраганини тушунтирмоқда, лекин унинг фикри инобатга олинмади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. "Эвертон" бўлим сўнггида қатор вазиятларни яратяпти. Ҳозирча улардан наф чиқмаяпти.
39. Жеймс Гарнер жарима зарбасидан дарвоза томон зарба берди, Ламменс уни ушлаб олди.
36. Мбемонинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.
31. Брунунинг жарима зарбасидан узатган тўпини дарвозага аниқ йўллайдиган футболчи топилмади.

28. МЮнинг ҳужуми якунига етмай тугамоқда. Натижада "Эвертон" қарши ҳужумга ўтмоқда, бироқ ҳимоячилар яхши ҳаракат қилиб, тўпни яна марказга қайтариб қўйди.
20. Манчестерликлар чиройли комбинация уюштирмоқда. Брунунинг узатмаси аниқ бўлди, аммо дарвозага якуний зарба йўлланмади.
17. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар тўпни кўп йўқотмоқда. Тўп назорати бўйича устунлик меҳмонларда – 33% – 67%.
12. Ўйинда хавфли вазиятлар бўлмаётган вақтда қизиқ факт - жамоалар 2025 йилда турли мусобақаларда уч марта тўқнаш келган, натижалар шундай:
22.02.2025 – Эвертон 2:2 МЮ
04.08.2025 – МЮ 2:2 Эвертон
25.11.2025 – МЮ 0:1 Эвертон
9. Далот ўнг қанотдан кучли тарзда тўпни марказга узатди, Пикфорд қайтариб юборди.
8. Каземиро тўпни ҳаволатиб олдинга узатиб берди, бироқ Мбемо етиб боролмади.
4. Дастлабки хавфли вазиятдан МЮдан. Бруно бошлаб берган ҳужумдан сўнг манчестерликларнинг қатор вакиллари дарвозага зарба берди, аммо тўпни мезбон вакилларини қайтаришди.
1. Ўйин бошланди!
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 27-тури доирасидаги баҳснинг матнли трансляциясида ғойибона кўришдан мамнунмиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар