UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  0 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  0 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  3 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  8 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  7 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  9 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  16 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  40 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  7

ЖЧ-2014 стадионлари. “Бейра-Рио” (Порту-Алегри) Янгиликлар

ЖЧ-2014 стадионлари. “Бейра-Рио” (Порту-Алегри)

2014 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилувчи стадионлар билан таништиришни давом эттирамиз.
Бунга қадар 8та стадион ҳақида маълумот бергандик.

Арена де Коринтианс” (Сан Паулу)
Арена дас Дунас” (Натал)
Эстадио Кастелан” (Форталеза)
"Арена Амазония" (Манаус)
"Бразилия миллий стадиони" (Бразилиа)
"Арена Пернамбуку" (Ресифи)
"Фонте Нова" (Салвадор)
"Арена Пантанал" (Куяба)

Бугун Порту-Алегри шаҳридаги “Бейра-Рио” стадиони ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.



"Бейра-Рио" стадиони 1969 йилда қурилган, Жаҳон чемпионати олдидан капитал реконструкциядан чиқди. Қачондир "Интернасьонал" стадионига 100 000 дан кўпроқ одам сиғарди. Ташриф борасидаги рекорд 1972 йилнинг 17 июнида қайд этилган. Ўшанда Гаучо терма жамоаси (Риу-Гранди-ду-Сул штати термаси) Бразилия терма жамоасига қарши ўйнайганди. Баҳс 3:3 ҳисобида тугаганди.

Бразилия терма жамоаси бу ерда 10 марта майдонга тушган. Улардан фақат иккитаси расмий ўйин бўлган. Яна икки баҳс Гаучо терма жамоасига қарши бўлганди.



Стадион реконструкциядан олдин ҳам, ҳозир ҳам фақат футбол учун хизмат қилмайди. Бу ерда Порту-Алегрининг маданий тадбирлари ҳам ўтказиб турилади.  Масалан, 2010 йил стадионда Пол Маккартнининг концерти бўлиб ўтганди. Унга 50 минг мухлис келганди.

Бу стадионда ЖЧ-2014нинг жами бешта, тўртта гуруҳ ўйини ва 1/8 финалидан ўрин олган битта учрашув бўлиб ўтади.



Тўлиқ номи: "Estádio José Pinheiro Borda"
Стадион очилган: 1969 йил 6 апрель
Реконструкция қилинган: 2013 йил
Стадион эгаси: "Sport Club Internacional"
Стадион сиғими: 51,300
Майдон узунлиги: 105х68
Стадион расмий сайти: internacional.com.br



Қизилқарли фактлар
Яқинда Порту-Алегри шаҳрида "Гремио" клубига тегишли бошқа стадион ҳам қурилди. Кўпчилик ўша стадионни яхшироқ деб ҳисоблашмоқда. ФИФА айнан "Бейра-Рио"ни танлаганидан хафа бўлаётганлар анчагина.
 
Стадионнинг расмий номида уни қурилишида бош бўлган Жозе Пинейро Борданинг исми ҳам бор. Афсуски, у стадион очилишига оз қолганида вафот этди.
 


2012 йилнинг 7 декабрь куни стадионда "Интернасьонал" клубининг Либертадорес кубогини қўлга киритганини намойиш этишди. Ушбу намойиш кино тарихига кирди ва Гинесснинг рекордлар китобидан ўрин олди. Сабаби унга қадар битта киносеансни бир вақтда 27 минг одам томоша қилмаганди.
 
"Бейра-Рио"да Либертадореснинг тўртта финали бўлиб ўтган. Уч бор "Интернасьонал" мезбон бўлган, 2005 йилда эса "Атлетико Паранаэнсе" ушбу стадионда ўйнаган.



Бу стадиондаги барча ўйинлар:
15 июнь
Франция - Гондурас

18 июнь
Австралия - Голландия

22 июнь
Жанубий Корея - Жазоир

25 июнь
Нигерия - Аргентина

30 июнь
1/8 финал (G1-H2)




Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика