UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Футзал. Олий лигада мавсумнинг энг яхшилари аниқланди  0 19:56Эндрик нега "Барселона" ёки ПСЖ эмас, "Реал"ни танлагани айтди  1 19:34"Бавария" Венсан Компани масаласида муаммога дуч келди  4 19:13ПРО-Лига. "Дўстлик" мавсумдаги илк ғалабасини "Олимпик-MobiUz"га қарши баҳсда қўлга киритди  1 18:40"Тоттенхэм" Доминик Соланкени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:21Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"  0 17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  5 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  2 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  4 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  8 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  5 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда" Янгиликлар

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда"

"Сўғдиёна" учун ўтган тур муваффақиятли келди, дейишимиз мумкин. Жамоа "Қизилқум"дан устун келди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Ғалаба голини эса жамоанинг босниялик ҳужумчиси Зенан Займович урди. Мазкур учрашувдан сўнг европалик форварднинг фикрлари билан қизиқдик. 

Сўғдиёна

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. 7-тур

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
36'  Санжар Шоаҳмедов
71'  Элёр Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Ҳислат Ҳалилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Жасур Ҳасанов О (Улуғбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоаҳмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Раҳматов
31'  Муродбек Раҳматов
53'  Шерали Жўраев
72'  Жасур Холтўраев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Жўраев (Ислом Тошпўлатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

- Зенан "Қизилқум" билан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди, деб ўйлайман. "Қизилқум" билан учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Муҳими ортга жуда муҳим 3 очко билан қайтдик. 

- Аввалги мураббийга нисбатан Бошкович бошқарувида ҳаракатларингиз ўхшаяпти. Кетма-кет иккита учрашувда гол урганингиз мисол...

- Фақат мен эмас, бутун жамоа муваффақиятсизликка учраганди. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаракатларим жамоага ёрдам бераётганидан хурсандман. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Жамоани қуйи ўринлардан олиб чиқиб кетишимиз керак эди.

- Одатда биргина ғалаба кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ўйинларда ҳам ижобий натижа кутиш мумкинми?

- Эндиликда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига юз фоиз ишонаман. Футболда энг муҳими руҳий томонлама тикланиш. Ғалаба ишончимизни оширади. Кейинги ўйинларда бошқача "Сўғдиёна"ни кўришингиз мумкин.

- Европа мамлакатларида ўйнаган футболчи сифатида Ўзбекистон Суперлигасини қайси давлат чемпионатига қиёслаш мумкин?

- Лигаларни бир-биридан таққослаш жуда қийин. Лекин Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда. 

- Футболдан ташқари вақтларда Жиззахда зерикиб қолмаяпсизми? Айнан нима сизни кўпроқ қизиқтирмоқда?

- Кинолар кўраман, китоб мутолааси билан шуғулланман. Умуман олганда доим бандман, зерикишга вақт йўқ.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз ким?

- Сердер Сердеров ва Тарик Исич.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика