UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Неймарнинг қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  0 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  4 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  27 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  17 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
13 апр 22:07:54
Olim
Зоминмклуби футболчиларданмксрз булса,Диёр га мумкинми урнига не причем командани куйиш
   
13 апр 22:05:44
Olim
Спорт принциплари кани
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика