UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  0 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  2 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  5 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  10 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади? Янгиликлар

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?

Туриннинг "Ювентус" клубида вазият ҳар томонлама жиддий.

Клуб 2023 йил ёзида ойлик маошларга тўланадиган маблағларни камайтиришни режалаштиряпти. Бунинг учун эса Адриен Рабьо, Хуан Куадрадо ва Анхель ди Мария каби ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборишга тўғри келади. Фақат бу юлдузли номлар билан тўхтаб қолинмайди. Тарк этадиганлар рўйхати каттароқ. 

Турин клубига икки марта ижара асосида келиб кетганидан сўнг 2017 йил ёзида Куадрадо бутунлай қўлга киритилган эди. Колумбиялик ярим ҳимоячининг кетиш вақти келган кўринади. 34 ёшли футболчи "Монца"га мағлуб бўлинган учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Бу ушбу мавсумда жамоасига ёрдам бера олмаган биринчи ўйин бўлди. 

Ёзда ПСЖдан келиб қўшилган Анхель ди Мариянинг шундоқ ҳам атиги бир йилга мўлжалланган шартномаси бор эди. Футболчи жамоадаги дебютидан буён бор-йўғи битта гол уришни эплай олди. "Сассуоло"га қарши кечган ўша учрашувда (3:0) у ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйганди. Энг охирги ўйинда "Монца"га қарши кечган баҳсда у майдондан четлатилган эди.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Рабьога жиддий қизиқиш билдирди. Энди у яна сотиладиганлар рўйхатига тушади. У жароҳат туфайли А Сериянинг охирги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Ювентус"ни молиявий қийинчиликлар сабабли тарк этадиганлар ичида ҳимоячи Алекс Сандро ва дарвозабон Карло Пинсольо номлари ҳам санаб ўтилган.

Юқоридаги 5 футболчининг Турин клуби билан битими 2023 йил ёзида якунига етади. Улар эркин агентга айланиб, жамоани тарк этишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика