"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин
24 май 12:48
Янгиликлар
"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин
Жоржо Кьеллини "кекса синьора"даги техник лавозимлардан бирини эгаллайди.
Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ ҳимоячиси Жоржо Кьеллини жамоага қайтиши мумкин, дея хабар берди "La Gazzetta Dello Sport".
Қайд этилишича, 39 ёшли Кьеллини "кекса синьора"да техник лавозимлардан бирини банд этади.
Эслатиб ўтамиз, Жоржо Кьеллини футболчилик фаолиятини декабрь ойида Американинг "Лос-Анжелес"ида якунлаган ва 2024 йилнинг январь ойидан бошлаб калифорнияликлар устози Стив Черандоло штабида ўйинчиларни ривожлантириш бўйича мураббий сифатида ишлаган.
Фикрлар