UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  4 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  6 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  8 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин Янгиликлар

"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин

"Ювентус" Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, тахминан 60 миллион еврога тенг даромаддан маҳрум бўлади.

Айни дамда Игорь Тудор бошқарувидаги жамоа А Серияда 5-ўринда бормоқда ва 4-поғонадаги "Болонья"дан атиги бир очкога орқада қолмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" маълумотига кўра, Чемпионлар Лигасига чиқа олмаслик нафақат бош мураббий, балки кўплаб футболчиларнинг тақдирига ҳам таъсир қилади.

Улар орасида АПЛда талаб катта бўлган Федерико Гатти, сўнгги пайтлардаги беқарор ўйинларига қарамай, Европада кўп кузатувчиларга эга бўлаётган Андреа Камбьязо бор. Шунингдек, Дуглас Луисга иккинчи имконият берилмаслиги ва Уэстон Маккеннининг шартномасини узайтириш янада қийинлашиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Дарвозабон Маттиа Перин клубни тарк этишни сўраши эҳтимоли катта, шунингдек Душан Влахович ҳам шартномасини узайтирмаслиги мумкин.

Бундан ташқари, молиявий сабабларга кўра "Ювентус" Рандал Коло-Муани ва Франсишку Консейсаунинг ижарасини давом эттирмаслиги эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика