UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  1 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби Янгиликлар

“Ёшлик” - очиқ биринчилик ғолиби

Теглар :  ЁшликХоразм
Хоразм вилояти марказида қад ростлаган “Ёшлик” спорт мажмуаси стадионида 2004-2005 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган БЎСМнинг очиқ биринчилиги ниҳоясига етди.

Биринчиликда мезбонлардан ташқари Қорақалпоғистон республикаси ва  Навоий вилоятларидан жами 14 та жамоа қатнашди. Дастлаб учрашувлар тўрт гуруҳда олиб борилди. Сўнгра, ўз гуруҳларида яхши кўрсаткичга эга бўлган саккизта жамоа чорак финалда майдонга тушди. Ўз навбатида ушбу жуфтлик ғолиблари ярим финалда ўзаро куч синашишди.

Ярим финал
Урганч ОЗК(Урганч) – “Турон”(Нукус) – 0:1,
“Ёшлик”(Урганч)-“Дўстлик”(Урганч) – 2:0.

Ҳал қилувчи учрашувда “Ёшлик” жамоасининг ёш футболчилари нукуслик тенгдошларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, қутлуғ айём муносабати билан уюштирилган очиқ биринчилик ғолибига айланишди. “Дўстлик” жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

- Спорт мактабимиз томонидан байрамлар ва шонли саналар муносабати билан мусобақалар ташкил этишни анъанага айлантирганмиз, - дейди Урганч шаҳридаги СЎЕАИБЎСМнинг йўриқчи-услубчиси Анвар Алимов.-Бу гал ҳам бундан мустасно бўлмади. Албатта, бундан ёш “чарм тўп” усталаримиз жуда хурсанд бўлишди. Айниқса, биринчилигимизда Қорақалпоғистон республикаси ва Навоий вилояти  жамоаларининг иштироки мусобақамиз нуфузини янада ошириб юборди.

-  Жамоам финалгача етиб келганидан жуда хурсандман, - дейди “Турон” жамоаси мураббийи Жалғашбай Сарсенов. -  Мусобақа юқори савияда ўтказилди. Асосийси, ушбу ўйинлар шогирдларимнинг маҳоратининг ошишига хизмат қилди. Умид қиламанки, келгусида улар орасида юртимиз довруғини кўкларга кўтарадиган спортчилар етишиб чиқади. Бунга аминман.
   


Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика