Ёш хоразмликлар мусобақа ғолиби
24 апр 2015 14:02
Янгиликлар
Ёш хоразмликлар мусобақа ғолиби
Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати ташаббуси билан 2002-2003 йилларда туғилган “чарм тўп” усталари ўртасида республика очиқ биринчилиги ташкил этилди.
Унда мезбонлардан ташқари Тошкент, Қашқадарё, Хоразм, Навоий вилоятларидан 8 та жамоа иштирок қилди.
Якуний натижаларга кўра, Урганч шаҳридаги 5-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати (мураббийи Одамбой Қурбонниёзов) тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри вакилларига насиб этди. Фахрли учинчи ўринга Шофиркон ФМИ жамоаси жойлашди.
- Футбол йўналишидаги мактаб-интернатлари жамоалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз, - дейди мусобақа бош ҳакам А. Бозоров. – Ўз навбатида биргаликда мусобақалар ўтказишни йўлга қўйганмиз. Бундан кўзлаган мақсадимиз шуки, ёш футболчиларимизни, тактик ва техник жиҳатдан юксак савияли, яъни амалий томонлама етук тарзда вояга етказишдир.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар