UZ

Сўнгги янгиликлар

13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  5 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  0 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  9 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   23 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  11 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  5 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  2 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2

Ёрқин Назаров Германиядаги Халқаро мураббийлик курсларида иштирок этади Янгиликлар

Ёрқин Назаров Германиядаги Халқаро мураббийлик курсларида иштирок этади

Германия Футбол иттифоқи (DFB) 2015 йил 7 сентябрдан 25 сентябргача Ҳеннеф шаҳридаги спорт мактабида ўзининг анъанавий Халқаро мураббийлик курсларини ташкиллаштиради.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган мазкур курслар инглиз тилида олиб борилади. Семинарлар мазмунан DFB томонидан бериладиган A ва "B категорияли лицензияларга мос келади ва футбол назарияси ва амалиётининг турли аспектларини ўз ичига қамраб олади. Германия Футбол иттифоқи (DFB) ҳар йили бутун дунёдан 30 нафар мураббийни ушбу курсларга таклиф қилади ва уларни Миллий футбол федерациялари билан ҳамкорликда танлаб олади.

Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Найтҳарт Ҳёфер-Виссинг 2015 йил 6 август куни Бунёдкор футбол академияси мураббийси Ёрқин Назаровни қабул қилди. У DFBнинг жорий йилдаги Халқаро мураббийлик курсларида Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Ёрқин Назаровни музкур курсларда иштирок этиши билан табриклар экан, элчи спорт соҳасининг Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди ва Ҳеннефдаги мураббийлик курсларида оладиган билимлари мураббийга Ўзбекистоннинг бўлажак футбол юлдузларини тайёрлашда самаради ёрдам беришига умид билдирди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика