UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43"Олимпиакос" — Европа Конференциялар лигаси ғолиби!  3 02:13Ўзбекистон Суперкубоги тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 01:17"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи  0 00:51Лукаку А Сериянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин  0 00:34Левандовски, Шченсни, Милик — Польша Евро-2024 учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди  0 00:10БАА Про лигаси. Ғаниев голли узатмаси билан "Шабаб Ал Аҳли"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасига ҳисса қўшди  0 23:40Германиядаги стадион майсаси остидан 2-жаҳон урушидаги бомба топилди  7 23:23Шароф Муҳиддинов: "Пахтакор"нинг голидан кейин яхшилана бошладик"  6 23:06Абдувоҳид Неъматов "Пахтакор" дарвозабони унга нима дегани ва Ҳамралиевнинг тўпни қайси томонга тепиши кераклигини айтгани ҳақида гапирди  16 22:51Рўзиқул Бердиев: "Жамоамиз яхши ўйин кўрсатиши учун гол ўтказиб юбориш шарт эди. Баъзида бу фойда келтиради"  22 22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  34 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  7 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  28 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  5 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  263

Яхши ният (Оғабек Самисов блоги) Янгиликлар

Яхши ният (Оғабек Самисов блоги)

Тошкентга келишимдан аввал телевизор орқали пойтахтдаги стадионларни кўриб, журналистларнинг стадиондаги суратларини томоша қилиб ҳавас қилиб ўтирардим.

Мен хоҳлардимки, қачонлардир ўша ерларда бўламан ва бугунги кунда бўляпман ҳам (баъзида эринчоқлик қилиб стадионларга бормайман ҳам). Аслида, инсоннинг хоҳиши қанчалик кучли бўлса, унга етишиш ҳам шунча осон бўлар экан. Дрю Хериот режиссёрлигидаги “Сир” фильми менга шундай таассуротларни берган. Футбол мухлислари, журналистлари, мутахассислари-ю, футболчилар, қисқаси ўзбек футболига ошно барча мана 30 йилдирки Жаҳон чемпионатини орзу қилишмоқда. Улар қаттиқ хоҳлашяпти ҳам, лекин биттагина гол ёки бир очко бизни мундиалдан олиб қолмоқда. 

Йиллар ўтган сайин Жаҳон чемпионати ҳам, Олимпиадага бўлган қизиқиш ҳам сўниб боряпти менда. Ҳар турда камида иккита марказий ўйини бор АПЛ, биргина Эль-классико учун “Гранада”-ю, “Уэска”ларнинг ўйинлари транслациясини сота оладиган Ла Лига ва ўзи умуман ишни тўғри йўлга қўя олган барча футбол оммасига ҳавас қиляпман (болалар футболи бобида нафақат бизга, балки бошқа давлатларга ҳам яхшигина дарс бериши мумкин бўлган Голландия, Норвегия ҳақида гапирмадим. Нодирхўжа ака, ҳорманг! Сиз бу борада мендан яхши биласиз. Буни таҳлил қилишга фикри ожизим етмайди, деб қўрқаман). 

“Локомотив” – “Бунёдкор” ўйинига 8 дақиқа кечикдим. Журналистлар учун ажратилган жойда учрашув қайдномаси ва ўйинга атаб чиқарилган програмкани ўқиб кўрдим. Шу програмкаларни янада тўлиқроқ қилиб, мухлисларга чипта билан биргаликда сотиш мумкинлигини ўйлаб қолдим-у, бироқ чиптанинг ўзи сотилиши ёки йўқлиги хаёлга келди. Тошкент жамоаларнинг уй ўйинларидан бирортасида чипта сотилганини кўрмадим. Вилоят клубларида бу нарсани қилса бўлади. Бироқ хоҳишлар шу жойда янада ортади. ТТЗдаги стадион менинг бир вақтлар “Спорт” телеканалида бир кунда камида 4 марта айланадиган “Локомотив” стадиони ҳақидаги лавҳа орқали билишимча, 8000 ўринли, реконструкция қилиниши айтилган 30 000 нафардан ошиқ мухлисни ўзига сиғдира оладиган “Пахтакор” ва Тошкентнинг кўркига бир кўрк қўшиб турган, анекдотларга айланган бизда бор “Бунёдкор”нинг 30 000дан ошиқ стадиони тўлиб-тошишини хоҳлайман. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўйинини “Бунёдкор”да ўтказганида учрашувдан аввал ярми тўлган, 2-бўлим арафасида оқ кўйлак, галстук таққан йигитларнинг стадион тўлдириши Намангандаги Ганага қарши ўйинчалик мухлис йиғолмаётганидан афсусланаман (аслида, ўша йигитлар ҳам ўзлари киришгандир, хоҳлаб. Низомий номидаги педагогика университети ҳамда Жаҳон тиллари университети “Бунёдкор”га яқин. Лекин танишларим у ерда кўпроқ қизлар, йигитлар сони эса камроқлигини айтишади, ҳай майли). 

Терма жамоамизнинг ўйинларини вилоятлардаги стадионларга мезбонликни беришса мухлислар билан ўйингоҳ тўлиб-тошишини биламиз, лекин Тошкентдаги стадионларчи? Қачон мухлислар пойтахтдаги стадионларга келиб, 90 дақиқа жамоани қўллаб-қувватлашади? Мен хоҳлардимки, Тошкентдаги стадионларга инсонлар чипта сотиб олиб, маза қилиб футбол томоша қиламан, деб киришади, қачондир. Юқорида айтганим, програмка ва ҳоказо нарсалар стадион атрофида сотилади. Мухлислар стадионнинг чеккасида ўтириб қолибман, келаси сафар 2-3 кун аввал чипта сотиб оламан, дейишади. Ҳа, бу – хомҳаёл. Ҳозирча хомхаёл. 

Биласизми, мен нимани ният қиламан? Коронавирус каби касалликлар йўқолиб, Ўзи барчамизга (нокамтарлик учун узр) соғлик ва умр берсин (биласизлар-ку, энг катта бойлик – сиҳат-саломатлик; соғ бўлсак, Фаҳриддин Рўзиев орзудаги ўзбек футболини, Шаҳбоз Беғамов АГМКнинг барча мусобақаларда муваффақиятини, футбол раҳбарлари ўзлари истаган маррани забт этишини кўради, менимча). Орадан бирор 10 йиллар ўтганда, нафақат вилоят, балки Тошкентдаги стадионлар бугунгидек яримидан кўпи бўш эмас, мухлислар билан тўла-тўкис бўлганида, “Championat.asia” архивидан шу мақолани топиб, ўқийман. Ва куламан. Ниятим – ўша куни йиғламай, аҳволимизни йиғлагулик қилмасин. Ўша куни 10 йил аввалги мақола менга фақат кулгулидек кўринсин! 

Оғабек Самисов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика