UZ

Сўнгги янгиликлар

08:21Копа Америка. Ягона гол Мексикага қийин ғалабани тақдим этди  0 07:53«Ажойиб футбол атмосфераси бўлди, дуранг учун «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман» – Абрамов дуранг ва Самарқандга футбол қайтгани ҳақида  3 07:27Копа Америка. Эквадор мусобақани мағлубият билан бошлади  0 02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  6 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  9 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  7 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  6 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  1 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  13 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   104

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас" Янгиликлар

Ёрқин Назаров: "Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Анча қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам яхши курашди. Биринчи таймда гол ўтказиб юбордик ва шу сабаб танаффусдан сўнг кўпроқ ҳужумга ўтишимиз керак эди. Менимча, биз рақибдан кўра кўпроқ вазият ярата олдик. Учрашув дуранг билан якунланди ва бу адолатли натижа бўлди деб ўйлайман.

- Иккинчи бўлимда "Локомотив" жамоасининг ўйини тубдан ўзгарди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз?

- Биринчи бўлимдаги хатоларимизни кўриб чиқдик ва ушбу хатоларни тўғирлашимиз кераклигини айтдим. Танаффусдан кейин кўпроқ ҳужум қилишимиз кераклигини айтдим.

- "Сурхон"да футболчи ва мураббий бўлиб ҳам ишлагансиз. "Сурхон" жамоасини яхши билганингиз бугунги учрашувга тайёргарлик кўришда қўл келдими?

- "Сурхон" жамоаси узоқ вақт фаолият олиб бордим. Ҳозирги кунда "Сурхон" сафида тўп тепаётган Асилбек Жумаев ва бир нечта ёш футболчиларни Термиздаги ўсмирлар мусобақасида кашф этган эдик. Кейинчалик уларни ёшлар жамоасига жалб этдик. Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун Суперлигада "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Сурхондарёда иқтидорли футболчилар кўп.

- "Локомотив" жамоаси ўтган учрашувларда жамоа иккинчи бўлимни ёмонроқ ўтказаётган эди. Бугун эса жамоа бутун ўйин давомида бир хил темпни ушлашга ҳаракат қилди. Ўтган ўйинларда бир бўлимдан сўнг темп тушиб кетишига нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Олдинги учрашувларга бироз бошқача тайёргарлик кўраётган эдик. "Бунёдкор"дан кейинги учрашувдан сўнг бугунги ўйинга тайёргарлик кўриш учун бор йўғи 4 кун вақтимиз бор эди. Ўйинга тайёргарлик жараёнига кичик ўзгартириш киритдик. Балки шу сабабдир. Машғулотларни ўзгартирдик. Бугун иккинчи бўлимда намойиш этган футболимизни бутун ўйин давомида кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирги мақсадимиз шу.

- "Локомотив" жамоасининг жорий мавсум бир тайм яхши ўйнайдиган жамоа бўлиб қолди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Иккала бўлимни ҳам сифатли ўтказишга нима етишмаяпти?

- Машғулот жараёнларига ўзгартириш киритиб, ушбу муаммони тўғирлашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда ҳам ёмон ўйнамадик, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди. Бир хил даражада ўйнашга интиламиз.

- Жамоа ҳужумларини якунлайдиган футболчи топилмаётгандек. Ҳужумчилар бугунги учрашувга қанчалик тайёр эдилар?

- Биз мураббийлар штаби билан ушбу муаммони кўриб чиқдик. Ҳужумчилар билан алоҳида ишлаб кўрдик ва натижа сезилди. Кўпроқ меҳнат қилишимиз керак. Режамиз бўйича тайёргарлик кўрсак, голлар сони кўпайиши ўзини узоқ куттириб қўймайди.

- "Локомотив" жамоаси кетма-кет тўрт маротаба мағлубиятга учради. Ушбу омадсиз сериядан сўнг жамоадаги ички муҳит қандай? Раҳбарият билан гаплашиб кейинги режаларни аниқлаб олдингизми?

- "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувдан сўнг Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас. Машғулотларда ҳам иштирок этмаяпти. Раҳбарият жамоани ўзим бошқаришим кераклигини айтди. Ҳали бошқа мавзулар бўйича гаплашмадик. Кейинги рақибимиз "Насаф". Ҳозир фақат "Насаф"га қарши кечадиган учрашув ҳақида ўйламоқдамиз. Ички муҳит аъло даражада. Фақатгина ёмон натижаларни тўғирлашимиз керак. Жамоа муаммо йўқ. Барча ўз вазифасини яхши бажармоқда.

- Демак Александр Стоймирович жамоадан расман кетдими?

- Ушбу саволга матбуот хизматимиз жавоб бергани тўғрироқ бўлади.

- "Локомотив" жамоаси матбуот котиби Хайрулла Холиқовнинг жавоби

- "Бунёдкор"дан учралган мағлубиятдан сўнг сербиялик мутахассис Александр Стоймирович клуб раҳбарияти қарорига кўра расман ишдан бўшатилди. Клуб раҳбарияти ушбу янгиликни расман эълон қилмасликни сўради. Биз клуб ходимлари сифатида ушбу топшириқни бажардик. Александр Стоймирович жамоа билан бирга эмас ва "Локомотив" жамоасига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мавсум аввалида расман бош мураббий дея эълон қилинган Ёрқин Назаров жамоанинг бош мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Эътиборингиз учун раҳмат.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 май 04:51:29
Ali7279
Тренирга хам ухшамайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика