“Яшнобод” жамоаси Про-лигада қатнашади
25 мар 2019 18:57
Янгиликлар
“Яшнобод” жамоаси Про-лигада қатнашади
Шу кунларда Ўзбекистон миллий чемпионати супер лигасида баҳслар турдан турга қизғин тус олаётган бўлса, Про лига жамоалари янги мавсумга сўнгги босқич ҳозирлигини олиб боришяпти.
Айни пайтда Про лига “В” гуруҳида қатнашиш истагини билдирган пойтахтимизнинг “Яшнобод” жамоаси аъзолари янги мавсум олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини давом эттиришмоқда. Режага кўра, яшнободликлар чемпионат ва Ўзбекистон кубоги уй учрашувларини “Яккасарой” спорт мажмуасида ўтказади.
Ҳозирда жамоа аъзолари Азиз Файзиев раҳбарлигида кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишмоқда. Куни кеча “Яшнобод” футболчилари Жиззахнинг “Зомин” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар.
“Чилонзор” сунъий қопламали майдонида кечган қизиқарли баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Яшнободликлардан ягона голга Рустам Азимов муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар