

Миржалол Қосимов шогирдлари Черногориянинг "Дечич" клуби билан жанговар дуранг қайд этишди.
Назорат учрашуви. Анталия
ОКМК (Ўзбекистон) — "Дечич" (Черногория) — 2:2
Голлар: Али Абдураҳмонов 48' (1:1), Риан Исломов 79' (2:2).
Учрашув давомида олмалиқликлар икки бор ҳисобда ортда бориб, якунда мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Айниқса, Али Абдураҳмонов ва ёш иқтидор эгаси Риан Исломовнинг голлари жамоанинг иродасини намойиш этди. ОКМК матбуот хизмати баҳс учун таркибни эълон қилмади.



