Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
11 фев 2026
Самарқанднинг "Динамо" жамоаси Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғини доирасида Арманистоннинг энг совриндор клуби "Пюник" устидан ишончли ғалабага эришди.

Вадим Абрамов шогирдлари иккинчи бўлимда рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритишди.

Халқаро ўртоқлик ўйини. Ажман (БАА)

"Пюник" (Арманистон) — "Динамо" (Ўзбекистон) — 0:3

Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов 52' (0:1), Анваржон Ҳожимирзаев 65' (0:2), Хислат Халилов 74' (0:3).

Анваржон Ҳожимирзаев дастлаб Фирдавс Абдураҳмоновнинг голига ассистентлик қилган бўлса, кейинроқ ўз голи билан ҳисобни оширди. Якунда эса Хислат Халиловнинг голига ҳам замин яратиб, ўйинни 1 та гол ва 2 та голли узатма билан якунлади.

"Динамо" асосий таркиби: Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Маҳаммаду Дембеле, Жаҳонгир Ўрозов, Мауро Бразил, Тил Мавретич, Акбар Худойбердиев, Нурилло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Бектемир Абдуманнонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Захирадан тушганлар: С. Қодирқулов, Ж. Жумабоев, Д. Салоу, Ж. Абдусаломов, Ф. Абдураҳмонов, Х. Халилов, А. Амонов, А. Ҳожимирзаев, У. Ҳошимов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати