

Германиялик мутахассис "кўк-анорранглилар"нинг Кубокдаги "осон" йўли ҳақидаги танқидларга кескин жавоб қайтарди.
"Реал"га йўлланган "салом": "Барселона" ярим финалга қадар "Гвадалахара", "Расинг" ва "Альбасете" каби нисбатан кучсиз жамоаларни мағлуб этди. Журналистнинг "Рақибларингизни паст баҳолаётганларга нима дейсиз?" деган саволига Флик кулимсираб жавоб берди:
"Буни "Реал"дан сўранг. Сегунда жамоаларини ҳам ҳурмат қилиш керак. "Альбасете" ва "Расинг" ўз даражасини кўрсата олди ва ҳатто Ла Лига клубларини мусобақадан чиқариб юборди (эслатиб ўтамиз, "Реал"ни айнан "Альбасете" мағлуб этган)".
Энергияни тежаш муҳим: Флик Мадрид клуби билан доимий баҳс-мунозараларга киришиш нияти йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди:
"Мадрид билан тортишишдан маъно йўқ. Бу шунчаки энергияни беҳуда сарфлаш, менга эса бу ёқмайди. Биз бор эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратишимиз керак".
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви эртага бўлиб ўтади. "Барса" таркибида жароҳат туфайли Маркус Рэшфорд ва Рафинья майдонга туша олмаслиги аввалроқ хабар қилинган эди.



