Ян Облак: "Финалга чиққанимиздан бахтлиман"
04 май 2016 10:01
Янгиликлар
Ян Облак: "Финалга чиққанимиздан бахтлиман"
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак ЕЧЛ ярим финали доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қийин бўлишини кутгандик. "Атлетико" биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказди, битта гол уришимиз кераклигини билардик. Хаби Алонсонинг жаримадан йўллаган зарбасини ўтказиш алам қилди, аммо бу футбол. Танаффусга қадар ҳисоб 0:1 эди, иккинчи бўлимда биз гол урдик. Финалга чиққанимиздан бахтлимиз, бундан фахрланамиз, - дейди Облак УЕФА расмий сайтига.
Фикрлар