UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  9 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Хотини беморлиги туфайли ишини ташлаган мураббий Данияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди (Мутолаа) Янгиликлар

Хотини беморлиги туфайли ишини ташлаган мураббий Данияни жаҳон чемпионатига олиб чиқди (Мутолаа)

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг плей-офф раундида Дания терма жамоаси сафарда Ирландияни 5:1 ҳисобида мағлуб этиб жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Қуйидаги мақолада Данияни жаҳон чемпионатига олиб чиққан Оге Харейде ҳақида гап боради. Унинг Данияда тугалланмаган иши қолганди, энди бўлса ҳаммасига нуқта қўйди.

2002 йилнинг 8 апрелида Оге Харейде "Брондбю" билан шартномасини узайтиради. Ўша мавсум жамоа чемпион "Копенгаген"дан беш очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни қўлга киритганди. Кейинги мавсум эса "Брондбю" учун омад келиб жамоа мамлакат чемпионлигига эришади. 

Мураббий билан шартномани узайтириш яхши кечмади. Чунки аксар мухлислар мураббийдан норози эдилар. Кимларгадир унинг ўйини ёқмас, баъзилар эса уни натижа кўрсата олмасликда айблашарди. Натижада ижтимоий тармоқлар бизга бундай мураббий керак эмас деган гапларга тўлиб кетди. Бундан ташқари, "Брондбю" УЕФА Кубоги баҳсларида сафарда "Парма" билан 1:1 ўйнаб, уйда очиқ ва ҳужумкор футбол намойиш этгани боис 0:3 ҳисобида енгилиб қўйди.

"Брондбю" мухлисларини тушуниш бирмунча мураккаб, улар жамоани ўз вақтида шу клубда тўп тепган мураббий бошқаришини хоҳлашади. Қўшни скандинавиялик мутахассисларга эса сира тоқат қила олишмайди. Оге Харейде норвегиялик мураббий ҳисобланади. 

Жамоа билан шартномасини узайтирган Харейде кутилмаганда бир ҳафта ўтиб ўзи истеъфо беради. Бунга сабаб сифатида мураббийнинг босимни кўтара олмагани кўрсатилади, Дания газеталари бу ҳақда кўп ва хўб ёзишади. Мураббий ишдан кетгач анча пайт кўринмай қолди. 

Аслида гап босимда эмасди. Фақат орадан икки йил ўтиб сирли истеъфонинг сабаби ўртага чиқди. "Мен Копенгагенда ишлаётганимда хотиним Мольдеда даволанаётганди. "Вайле" билан ўйин куни у менга қўнғироқ қилиб, мазаси йўқлигини ва шифокорлар унга саратон хасталиги ташхисини қўйишганини айтди. Бу гапни эшитиб хаёлим учди ва бир ҳафта ўзимга кела олмадим. Бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмадим, чунки гапирсам Дания ва Норвегияда ҳамма шуни мавзу қилиб оларди". 

"Ўйинчилар мен ўзимда эмаслигимни сезиб туришганди. Нима учун ўзгариб қолганимни ҳеч ким тушунмасди. Жуда асабий бўлиб қолдим. Бу эса ўйинга ҳам таъсир қилиб, биз кетма-кет учта учрашувни ютқазиб қўйдик. Буёқда мағлубиятлар, у ёқда хотиним бетоб, нима қилишни билмасдим. Хотиним касал ҳолига қарамай мен ҳақимда кўпроқ қайғурарди, чунки мағлубиятга учрашни сира ёқтирмаслигимни биларди" (Мураббийнинг таржимаи-ҳол китобидан). 

Жамоа "Мидтьюллан"га имкониятни бой бергач, Харейде ўзини босиб тура олмади. У ўйин якунига етиши билан кийим алмаштириш хонасига кириб, ҳаммага бақира кетди. "Футболчилар ўшанда бутунлай бошқа одамни кўришганди", деб ёзган ўз китобида. Мураббий жуда асабий ҳолда футболчиларга дўқ уради, деворни муштлайди, ҳатто автобусда жим турмайди. У учун энди футбол ҳеч нарса эмасди. Мураббий шартта ҳаммасидан воз кечиб нарсаларни йиғиштиради ва уйига қайтиб кетади.

Матбуот уни ожиз характерликда айблаб, бир қатор танқидий мақолалар чоп этади. Одамлар Оге Харейде кучли шахс эмас, жамоа мағлубиятга учрашни бошласа дарров кетиб қолади деган гапга ёпишиб олишди. "Март ойида мураббийга Англия клубларидан таклиф тушганди, шундан бери у ўзини осмонда юрибман деб ўйлади ва ҳозирги жамоасига эътибор бермай қўйди". Матбуот у ҳақида ана шундай ёзганди.

Мураббий Англияни ҳам, бошқасиниям ўйламади, танқидларга жавоб беришни ўзига эп кўрмади. Унинг хаёлида фақат бир нарса бор эди: тезроқ Ватанига қайтиб касалхонага бориш ва бемор ётган хотинини кўриш. У оила сирини ҳеч кимга маълум қилмасликни хоҳлаганди. Бу эса ҳаётда футболдан ҳам муҳим ўрин тутади.

Оге Харейде ўз китобида шундай ёзган: "Ҳаётда футболдан муҳим нарсалар кўп. Баъзан сен ойлаб ёки йиллаб сир сақлашингга тўғри келади. Ҳеч кимга изоҳ бермайсан, танқидларга жавоб қайтармайсан, шунчаки кутасан". У Норвегияга келгач, бир неча ой турмуш ўртоғининг ёнидан қимирламади. Натижада рафиқаси Аннбьорг Харейда саратонни енгиб ўтди. 

Мураббийнинг айтишича, айнан шу воқеа уни янада кучли қилган. У энди одам ўз касбида муваффақиятга эришиш учун бахтли бўлиш кераклигини тушуниб етади. "Мен шахсий ҳаёт билан муваффақият ўртасидаги боғлиқликни янада кўпроқ тушуна бошладим", дея ёзган ўз китобида. 

Рафиқаси соғая бошлагач, Оге яна енг шимариб ишга киришади. У жамоада инсонлар биринчи ўринда туриши керак деган ақида асосида ҳаракат қилди. "Мальмё"ни қабул қилиб олган мураббий тез орада катта натижалар кўрсата бошлайди. Европа чемпионлар лигасида швед клуби "Атлетико" ва "Ювентус" каби "наҳанглар"дан очко тортибга олишга муваффақ бўлади. 

Оге Харейде ўзининг "Футбол, идрок ва ҳиссиёт" номли китобида рафиқасининг хасталиги, ўша кунларни қандай ўтказганига алоҳида тўхталган. Бу китоб оддий спортча китобга ўхшамайди. Бунда кўпроқ ҳаёт ҳақида фикр билдирилган. Мураббий ёшлар ўргансин деб ҳаётнинг 12та дарси ҳақида ҳикоя қилади. Бунда қийинчиликлар билан курашиш, одамлар билан яшаш, одамларни бошқариш ва энг аввало исон бўлиб қолиш асосий аҳамият касб этган.

Китоб сотувга чиққач, мураббий Осло марказидаги китоб дўконига бориб, биринчи кун нечта китоб сотиларкин дея қизиқиб кўради. Орадан бир соат ўтса ҳам ҳеч ким янги китобни харид қилмайди. Мураббий кофе ичиб ўтирган маҳал китобнинг илк харидори ундан дастхат ёзиб бериши учун олдига келади. Бу Норвегия терма жамоасининг ўша пайтдаги бош мураббийи эди. Кейинроқ яна бир киши китобни харид қилади. Хуллас кун бўйи дўконда ўтирган мураббий атиги иккита одам китобини сотиб олганини кўради. "Бошланиши чакки эмас, балки расмлардан кўпроқ берсак бўлармиди, ҳар ҳолда фотосуратлар ҳам одамни жалб қилади", дея хаёлидан ўтказганди мураббий ўшанда.

Орадан вақт ўтди. 2016 йилнинг март ойида Оге Харейде Дания миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бир ярим йилдан сўнг эса у терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Норвегиялик мураббийнинг Данияда тугалланмаган иши бор эди, энди бўлса бундай иш йўқ.

Рус тилидан Х.Холиқов таржимаси


Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика