UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  0 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8

Хоразмдан чиққан миллионер Янгиликлар

Хоразмдан чиққан миллионер

У болалигида Миржалол Қосимов ва Анвар Солиевни биларди, холос. Бугун уни бутун Ўзбекистон танийди.

Унинг учун олам фақат Хоразмдан иборат бўлиб, пойтахт нима-ю Тошкент қаерда, билмасди. Аммо, тўсатдан футбол аталмиш мўжиза пайдо бўлди ва фақир оиланинг кенжа фарзандига дунё эшикларини очди...

Жалолиддин Машарипов — ҳаёт синовлари билан анча эрта танишди. У ва акасини боқиш учун отаси узоқ шаҳарларда тер тўкар, тамаки олиб сотган содда ойиси эса бир гал судланиб ҳам чиққанди. Йўқсиллик меҳрга муҳтож бўлажак юлдузни энг керак даврида ота-онадан узоқда тутди. Фарзандларининг келажагини ўйлаган жуфт рус диёрига жўнаб, мусофирчиликнинг қаттиқ нонидан татиб кўришга мажбур бўлади. Бувиси билан яшай бошлаган Жалол уларни соғинар, ўйлаган сари зерикарди. Болакай шунақа пайтларда ўзини футбол билан чалғитди... 

Тошкентга кўчиш

5-синфда ўқиб юрган кезлари интернат жамоаси билан Жиззахдаги турнирга борди. Ўртоғи Жамшид Искандаров билан бирга "Пахтакор" скаутларининг нишонига тушиб қолган Жалолиддин пойтахтга кўчиб ўтди. Бу Машариповлар оиласи учун кутилмаган ва қувончли воқеа эди. Аммо, ҳаёт фақат бахтли кунлардан иборат эмас. Унда муваффақиятга эришиш  учун тақдирнинг синовларини енгиш керак. 

Қийин кунлар

Жалолиддин учун чинакам имтиҳон 18 ёшида "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига олинмаганидан кейин бошланди. Ўшанда мураббийлар Машариповдан футболчи чиқишига ишонишмаган эди. Ярим ҳимоячи бу вазиятда футболдан кетиш ҳақида ҳам ўйлаб кўрди. Чунки ортиқ ҳеч кимга керак бўлмай қолганди. Аммо, барчасини тушунди ва ундан воз кечганларга зўрроқ эканини исботлаш учун ҳаракат бошлади.

Дастлаб, Жиззахнинг "Ғаллаорол"и билан келишди. Бироқ, ёшлар терма жамоаси устози Аҳмаджон Мусаевнинг маслаҳати билан пойтахтга қайтиб, Мочинов бошчилигидаги "Оқ-тепа"га ўтди. Биринчи лигада ўйнаб юрган пайтлари жамоадошлари билан ижарада яшар, уйнинг аҳволи жуда ёмон ҳолатда бўлиб, каламушлардан мунтазам ҳимояланишни талаб қиларди...

У барчасига чидади, барчани енгди. "Пахтакор" уни қайтарди. Вақт ўтиши билан Жалолиддиннинг клубдаги ўрни мустаҳкамланиб бораверди. Бу орада терма жамоа етакчиси бўлиб, легионерга айланди. 10 йил муқаддам Жалолиддиннинг овқатланиш учун пул тополмаган вақтлари ҳам бўлган. Бугун эса миллион доллари бор!

Хулоса

Орамизда бугун ишлари юришмаётган кишилар етарлича. Агар сиз ўзингизни омадсиз деб ҳисобласангиз, 18 ёшида мураббийларнинг "Сендан футболчи чиқмайди" қабилидаги гапини эшитган Жалолиддинни эсланг. У тўхтаб қолмади, ўз устида ишлашда давом этди — юмалоқ тўпга борини берди. Натижа эса ўртада...


Муаллиф :
Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика