UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  13 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  0 20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1. Матнли трансляция  59 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  3 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Александр Хомяков ("Андижон").

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ўйин давомида "бургутлар" тезкор гол уришди ва кейинроқ рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг кетма-кет голлар уриб, йирик ғалабани тантана қилишди - 5:1. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, Хомяков 2-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сардор Раҳмонов (ОКМК).

ОКМК мазкур тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ўнг қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни ҳужумга етиб келган Сардор Раҳмонов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва ОКМК сафардан 1 очко билан қайтишини таъминлади. Айнан мана шу гол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Бургутлар"нинг "Бунёдкор"ни таслим қилишида Бектемир Абдуманноновнинг ҳиссаси катта бўлди. "Металлург"га керак бўлмай қолган футболчи "қалдирғочлар"га қарши учрашувнинг 7-дақиқасида қарши ҳужумга ўтиб, бир рақибни алдаб тўпни шеригига узатди ва Згурский ҳисобни очди. Тайм сўнггида унинг икки марта бурчакдан узатган тўплари гол билан тугади. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 мар 16:43:14
Д.11.02.
АНДИЖОН БУНЁДКОР ЎЙИНИНИ БОБУР АРЕНАДАН КУЗАТДИМ, МЕНГА ХАМ БЕКТЕМИРНИ ЎЙИНИ ЁҚДИ.АДАШМАСАМ УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ ХАМ БЎЛДИ, КЎЗ ТЕГМАСИН.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика