UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Ғалаба қозона олмадик. Демак бу бизнинг айбимиз" Янгиликлар

"Хўжанд" бош мураббийи Рустам Ходжаев: "Ғалаба қозона олмадик. Демак бу бизнинг айбимиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Хўжанд" - "Олтин Аср" (2:2) учрашувидан кейин Тожикистон клуби бош мураббийи Рустам Ходжаев ўз фикрларини билдирди.

"Биз ўйинни яхши бошладик. Ўз дарвозамиз олдида кўп хатога йўл қўйдик. Бу эса иккита гол ўтказиб юборишимизга олиб келди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Мен ўйиндан олдинги матбуот анжумунида ҳам айтиб ўтган эдим. Бизда бундай катта учрашувларда иштирок этиш тажрибаси етарли эмас. Чемпионат ўйинларида бундай шиддат йўқ. Мазкур ҳолат халқаро майдонда тўп тепадиган клубларимизга таъсир қилмоқда. "Олтин аср" билан баҳсда қаердадир тажриба, қаердадир диққатни жамлаш етишмади",- деди Рустам Ходжаев.

- Жамоангиз бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Лекин иккинчи бўлимда вазиятларни гол билан якунлашда муаммолар кўзга ташланиб қолди...

- Ҳимояда янада ишончлироқ ўйнаганимизда битта гол билан ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Ўйинда иккита гол урдик. Аммо мудофаа чизиғидаги эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига якуний натижа шундай бўлди. 

- "Олтин аср"нинг кучли томонлари бор эди. Улар қандай қилиб "Хўжанд"дан устун кела олишди?

- Принципиал жиҳатдан улар биздан қайсидир жиҳатдан яхшироқ эди, деб айта олмайман. Рақиб қанотлардан қанотларга тезда ўтди. Стандарт вазиятларда хавфли вазиятлар яратишди. Бу эса ҳимоямиздаги палапартишликка олиб келди. Шу туфайли дарвозамизга иккита гол уришди. Акс ҳолда ўзимизни улардан кучсиз деб ҳисобламайман. Иккинчи бўлимда "Олтин аср" зич ҳимояланди. Ушбу учрашувда ғалаба қозона олмаганимиз бизнинг айбимиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика