"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади

Оқил Абдубарноев
21 фев 2026
Янги мавсум учун тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини ўтказаётган "Қизилқум" жамоаси Тожикистоннинг "Хўжанд" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Муросасиз курашларга бой ўтган баҳсда томонлар бир мартадан дарвозаларни ишғол қилди. Навоийликлар таркибида Ислом Кенжабоев гол муаллифи бўлди. Беллашувнинг 72-дақиқасида Шоҳрўз Норхоновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пеналтини Кенжабоев аниқ амалга оширди. "Хўжанд" эса 80-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати