UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  10 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Хайр, хусусий клублар! (бугунги ўйинлар ҳақида) Янгиликлар

Хайр, хусусий клублар! (бугунги ўйинлар ҳақида)

Суперлигани тўғридан тўғри тарк этадиган клублар номига аниқлик киритилди.

Про лигага равона бўлганларнинг иккаласи ҳам хусусий жамоалар ҳисобланишини биласиз. Афсуски, улар мавсум давомида элитадаги рақботчиларига муносиб қаршилик кўрсата билишмади. "Андижон" ва "Турон"га Про лиганинг келаси мавсумида омад тилаган ҳолда тезроқ Суперлигага қайтишларини кутамиз. Ҳозир эса 21 ноябрь куни ўтказилган учрашувларга тўхталмоқчимиз.

"Андижон" 1:2 "Навбаҳор"

1. Боян Найденов Суперлигадаги дебют голини урди. Бунинг учун болгариялик ярим ҳимоячига 12 та ўйин керак бўлди.

2. Игор Голбан бу йил "лочинлар" либосида илк голини урди. У "Навбаҳор" таркибида охирги бор 2020 йилнинг 7 июлида рақиб дарвозасини ишғол қилган эди.

3. "Андижон"нинг ягона голига муаллифлик қилган Усмонали Исмоналиев айни пайтда "бургутлар"нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Усмонали бизга марказий ҳимоячи сифатида танилган эди. Виктор Кумиков уни ҳужум чизиғида синаб кўриб, хато қилмади.

4. "Андижон" қаторасига 6-ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Жамоа аъзолари сўнгги бор 19 сентябрь куни "Пахтакор" устидан зафар қучишган эди.

5. Ушбу жамоаларнинг 1-даврадаги ўйинини ҳам Зокир Қодиров бошқарган. Ўшанда "Андижон" минималь ҳисобда ғалаба қозонган эди.

"Машъал" 2:1 "Қизилқум"

1. "Газчилар" форварди Годвин Чика Оквара Ўзбекистон чемпионатидаги илк дублини расмийлаштирди.

2. Олег Толмасов Суперлигадаги дебют голини урди. Россиялик ҳимоячи бунга қадар "Қизилқум" либосида кубок баҳсларида 1 та тўп киритган эди.

3. Бугун огоҳлантирилган Ойбек Нурматов карточкаларининг сони 4 тага етгани боис сўнгги турда "Машъал"га ёрдам бера олмайди (ПФЛ расмий сайти).

4. "Қизилқум" хавбеки Жасур Азимов ҳам мавсумдаги 4-сариқ карточкасини ишлаб олди (ПФЛ).

5. Ҳамиджон Актамов шогирдлари сўнгги 4 ўйиннинг барчасини ютқазишди.

"Металлург" 1:0 "Турон"

1. Шаҳзодбек Нурматов мавсумдаги 3-голини урди. У 2020 йилни 1, 2019 йилни 2 гол билан якунлаган эди. Шунингдек, Нурматовнинг голлари муҳим баҳсларда киритилгани ва Бекобод клубига 6 очко тақдим қилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

2. Бугун огоҳлантирилган Фаррух Иброҳимов карточкаларининг сони 4 тага етгани боис сўнгги турда "Металлург"га ёрдам бера олмайди (ПФЛ расмий сайти).

3. "Металлург"нинг 6 ўйиндан иборат мағлубиятли серияси якунланди.

4. "Турон" сўнгги 10 та ўйинда атиги 2 очко жамғарди.

5. Бугун "Металлург" марказий стадионига 2150 нафар томошабин ташриф буюрди. Маълумот учун, Бекободда ўтган сўнгги 2 ўйинни умумий ҳисобда 340 нафар мухлис аренанинг ўзидан кузатган эди.

Тўртта гол урилган Тошкентдаги ўйиндан 11 факт

Муаллиф :
Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика