Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"

Sherzod Nurmatov
13 фев 2026
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов тайёргарлик жараёни ва Суперлига янги мавсуми хусусида фикрлари билан ўртоқлашди.

– Янги мавсумга тайёргарлик қандай ўтмоқда?

– Ҳозир тайёргарлик жараёнидамиз. Асосан, жисмоний ҳолатга урғу қаратганмиз. Бугунги баҳсда футболчилар бироз асабийлашди. Рақиб ҳам жавоб қайтарди, ўйин шунақа кескин тус олди деб ўйлайман.

— Кетма-кет ўйинлар ва машғулотлар, чарчоқ аломати бўлиши ҳам мумкин...

— Бўлиши мумкин, лекин барибир чемпионатга тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, Суперлига осон бўлади.

— Биринчи бўлимда иккита яхши вазият бўлди. Нима деб ўйлайсиз, балки ўша соф ҳужумчи йўқлиги панд бердими?

— Йўқ, футболда бўлиб туради. Тўп дарвозага кирмади, хуллас. Бу борада машғулотларда иш олиб борамиз. 

— Суперлиганинг янги мавсумига ҳам оз вақт қоляпти. Сўрамоқчи бўлганим, бугун шунақа хабар тарқалди: "Пахтакор" сафига польшалик ҳужумчи келиши мумкин экан. Эшитдингизми?

— Ҳа, бугун эшитдим. Келиб, жамоага ёрдам берса, нур устига аъло нур бўларди.




Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia