"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди

Sherzod Nurmatov
12 фев 2026
Камолиддин Тожиев қўл остидаги жамоа Анталия йиғинидаги навбатдаги ўйинида қатнашди.

Унда "шерлар" Украинанинг "Эпицентр" жамоаси билан рўбарў келиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Пахтакор" – "Эпицентр" (Украина) 0:2

"Пахтакор": Владимир Назаров, Дидшод Саитов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Муҳаммадбобур Каримов, Сардор Мирқобилов, Ҳожимат Эркинов, Башар Ресан, Иброҳим Ибрагимов, Достон Ҳамдамов, Азиз Турғунбоев

Захирадан тушганлар: Абубакир Шукуруллаев, Амирхон Мурадов.

Четлатиш: Ҳожимат Эркинов (56).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia