UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Тимур Кападзе: "Малига қарши ўйин биз учун ҳар тарафлама фойдали бўлди"  0 00:15"Mixed zone". Ўзбекистон – Мали (1:1) учрашувидан кейин бош мураббий Тимур Кападзе, Бўриев, Йўлдошев, Жалолиддинов ва бошқа футболчилар фикр билдиришди  1 00:02Ўртоқлик ўйинлари. ОКМК "Бунёдкор" билан, "Локомотив" "Сурхон"га қарши дуранг қайд этди  0 23:43Ўзбекистон U-20 терма жамоаси июль ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади  0 23:28ФИФА "Қизилқум"га трансфер тақиқини қўйди!  4 22:58Забицер, Арнаутович, Лаймер – Австрия термаси "Евро" учун якуний қайдномасини эълон қилди  1 22:3637 ёшли Варди АПЛга қайтган "Лестер" билан шартномасини узайтирди  4 22:02Испания терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний қайдномаси аниқ!  8 21:45Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар футбол академиясига ташриф буюрди  4 21:28U23 ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Мали 1:1. АПЛда ўйнайдиган футболчи гол урди  6 21:08Миллий жамоанинг Туркманистонга қарши ғалабадан кейинги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 20:55Ўзбекистон ва Мали олимпиячилари ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйинида кучлар тенг келди  65 20:19"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов иштирокида янги мавсум учун асосий либосини намойиш этди  4 19:59"Бавария" "Порту" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:32"Челси" Хулиан Альваресни сотиб олмоқчи  3

Хави "Атлетик"ка қарши ўйин ҳақида: "Уч ўйин "Барселона"ни совриндан ажратиб турибди" Янгиликлар

Хави "Атлетик"ка қарши ўйин ҳақида: "Уч ўйин "Барселона"ни совриндан ажратиб турибди"

"Барселона" эртага тунда Испания Кубоги 1/4 финалида "Атлетик"ка қарши баҳс олиб боради.

Каталония клуби бош мураббийи ушбу учрашув олдидан фикрларини билдирди.

"Бу муҳим учрашув, соврин учун курашда мағлуб бўлган жамоа турнирдан чиқиб кетаверади. Бундай рақиб бўлишини истамагандик, улар ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида ўйнашади, мураббийи ҳам ажойиб. Ушбу босқичдаги энг кучли жамоалардан бири. Ўтган кунларда улар "Валенсия"га мағлуб бўлишди, бироқ улар жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда ва яхши прессинг қилишади.

Оғир ўйин бўлади. Бироқ биз бунга тайёрмиз. Ҳали ҳеч ким ютмаган ушбу стадионда биз ғалаба қозонгандик. Уч ўйин бизни совриндан ажратиб турибди.

Эртанги ўйинда ғалаба қозониш яхши иш бўларди, кейин ярим ва финал. Яхши ўйин кўрсатиш керак. Ўтган учрашувдаги 10 дақиқани инобатга олмаганда биз жуда тартибли ўйин кўрсатдик. Лекин эртага тўпни бунчалик кўп ушлаб тура олмамиз. "Сан-Мамес"даги атмосфера "Бенито Вильямарин"чалик эмас", - деди Хави.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика