"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда
06 июн 2024 15:45
Янгиликлар
"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда
Микель Мерино – "кўк-анорранглилар" асосий мақсадларидан бири.
Каталониянинг "Барселона" клуби "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Микель Меринога қизиқяпти, деб хабар берди "Diario Sport" мухбири Тони Хуанмарти.
Хабар беришларича, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли Меринони асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида белгилаб олган. Клуб спорт директори Деку ҳам ярим ҳимоячини қадрлайди.
Микель Мерино жорий мавсум "Реал Сосьедад" либосида 45 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар