UZ

Сўнгги янгиликлар

07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  0 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  17 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  9 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0

Владислав Цейтлин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига семинар ўтказади Янгиликлар

Владислав Цейтлин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига семинар ўтказади

Аввалроқ хабар берилганидек, июнь ойидан бошлаб футбол ўйини қоидаларига бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Айни дамда ФИФА тасарруфига кирувчи турнирларда янги жорий этилган қоидалар амалда қўлланилди.

Маълумот учун, шу йилнинг октябрь ойида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари ҳам янги жорий қилинган қоидалар асосида ўтказилади ва бу борада унда иштирок этувчи барча терма жамоаларга маълум қилинган.

Бу борада ЎФФ терма жамоалар маркази барча ёшдаги терма жамоаларга айни дамда амалий ҳамда назарий қўлланмаларни тақдим этишни ва турли семинарлар ташкил этишни режалаштирган. Айнан шундай семинарлардан бири Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси иштирокида 4 август куни Тошкентдаги Чиғатой ўқув базасида бўлиб ўтади. Мазкур семинарни ЎФФ Терма жамоалар маркази таклифига кўра ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб боради.

Ўзбекистоннинг етакчи ҳакамларидан бири, ФИФА рефериси Владислав Цейтлин семинар давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига янги ўйин қоидалари бўйича тушунтирув ишларини олиб боради. Шунингдек, семинар давомида футболчилар ва мураббийлар штаби янги қоидалар борасида амалий ҳамда назарий билимларга эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика