UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" ҳимоячиси учун "Тоттенхэм" билан рақобатлашмоқда  0 14:32Про лига. "Олимпик" "Арал"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:56"Ланс" собиқ бош мураббийи Англия клубидан кетди  1 13:29"Реал" ПСЖ юлдузи учун катта миқдорда маблағ ажратди  2 12:58Адҳамзода "Нефтчи"га қайтмоқда  10 12:34Афсонавий Де Росси мураббийликка қайтиши мумкин  0 12:05Ўзбекистонлик ўсмирлар мундиалга қандай тайёргарлик кўрди?  3 11:16Златан охирги марта қачон йиғлаган?  2 10:45Эрик тен Хаг АПЛда иш бошлаши мумкин  12 10:16Гвардиола: "Умид қиламан..."   3 09:48"Барселона" бир шарт билан Маркус Рэшфордни сотиб олиши мумкин  4 09:20ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши учрашувни ўтказиб юборади  5 08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  25

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Легионерлар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак"

"Нефтчи" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (1:0) мезбон жамоа устози Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Виталий Левченко: "Рақиб катта куч билан ҳимояланди. Биричи бўлимда гол урганимизда баҳс осонроқ ўтган бўларди. Яхши вазиятлар бўлганди. Шунга қарамай иккинчи таймда гол урдик ва рақибни катта куч билан олдинга ўтишга мажбур қилдик. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугун Никабидзенинг ўйини қовушмади, унда мослашиш жараёни кетяптими?

- Ҳозир бу об-ҳавода футбол ўйнаш жуда қийин. Шу ерда туғилиб, катта бўлганлар ҳам қийналишяпти. 5 августда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди дейишди, Никабидзега бироз вақт керак.

- Жамоанинг икки янги легионери кейинги турда майдонга тушадими?

- Бунга вақт керак. Уларнинг тайёргарлиги, жисмоний ҳолати, иш учун рухсатнома олиш... Буларнинг бари устида ишлаяпмиз. Воқеаларни тезлаштирмоқчи эмасмиз. Легионерларни олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун олганмиз. Улар таркибимиздаги футболчилардан кучлироқ бўлиши ва асосий таркиб учун курашиши керак. Қоида ҳамма учун тенг.

- Билол Тошмирзаевнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- У қўлидан келганича ҳаракат қилди. Қаердадир ўхшади, баъзи жойларда йўқ. У "Турон"дан келди, ҳамма ерда талаб ҳар хил. Унга ўз талабларимизни айтдик. Агар у ўз позициясидагилар орасида энг яхши бўлса, асосий таркиб футболчисига айланади.

- "Нефтчи"нинг ҳар ўйинига кўп мухлис келмоқда. Уларга нима деган бўлардингиз?

- Биринчи навбатда, улар ҳар баҳсда стадионимизни тўлдиришларини истардим, иккинчиси, доимо уларнинг кайфияти шундай бўлишини хоҳлайман, бу футболчиларга куч беради. Биз эса уларга ғалаба билан жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика