Виталий Денисов: «Бешиктош» ғалати гол урди»
23 окт 2015 08:29
Янгиликлар
Виталий Денисов: «Бешиктош» ғалати гол урди»
«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов Европа лигаси 3-туридан ўрин олган «Бешиктош»га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдирди.
– Четлатишга қадар ўйин тенг эди. Биринчи бўлимда иккала жамоа ҳам ва-банкка боришмади, иккинчи бўлимда эса «Локомотив» ҳам «Бешиктош» ҳам ҳужумга ўтишди. Биринчи бўлиб гол урдик. «Бешиктош»нинг голи эса қандайдир ғалати бўлди. Тўп бир неча футболчининг орасидан ўтиб кетишига ишонмагандим. Ўйлашимча, Гильерме зарбани кўрмай қолди.
- Ўйин охирида ҳамма чарчаганди, сиз эса ҳужумга ўтавердингиз?
– Машғулотларда ишлаймизку, кучимиз бўлиши керак! 10 киши бўлиб қолсак ҳам ҳужумга ўтавердик.
- Мухлисларнинг фонарлар ёрдамида ташкил қилган акцияси ҳақида нима дея оласиз?
– Ажойиб! Бундай акция ва тадбирлар кўпроқ бўлишини истаймиз. Бу ғаройиб, – дейди Денисов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар