UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Виктор Кумиков нимадан хотиржам? Янгиликлар

Виктор Кумиков нимадан хотиржам?

"Андижон" жамоаси кеча Про лиганинг навбатдаги баҳсларига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.


Назорат ўйини. "Металлург" - "Андижон" 4:1


Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган ўйинда "бургутлар" йирик ҳисобда имкониятни бой берди.  Мазкур беллашувдан сўнг “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Тоғдаги йиғинимиздан кейин бироз пасайиш кузатилди. Биринчи бўлимда ўйин темпини ушлаб турдик. Кейин кўриндики, тоғдаги тайёргарликдан сўнг пасайиш сезилди. Бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкин.  Бизнинг мақсадимиз тоза ўйин амалиётига эга бўлиш эди. Буни амалда кўриб олдик. Шу тарзда мавсумга тайёрланяпмиз. Ҳавотирли жойи йўқ. Муҳими, йигитлар ёмон ўйин кўрсатишмади. 

Рақиб жамоа ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар уришди. Улар савия ва маҳорат бобида биздан бироз устун. Албатта, биз ҳам имкониятларни яратдик, лекин фойдалана олмадик. Сабаби, футболчиларимиз оғир юкламалар остида ўйнашяпти. Янги ўйинчимиз Суҳроб Бердиевни ҳаракатларидан қониқдим. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти", - деди Виктор Балютович.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика