UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  0 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  1 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0 09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  2 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  11 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  9 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  9 01:50БУНДЕСЛИГА. "Леверкузен"да қийин ғалаба, "Дортмунд" эса Берлинда зафар қучди  1 00:34АПЛ. «БОРНМУТ»ДАН СЕНСАЦИЯ! «Ливерпуль» 90+5-дақиқада мағлубиятга учради  10 23:58Гвардиола ҳакамлардан норози: "Говард Уэбб, эртага чиқ ва нима учун пенальти берилмаганини тушунтириб бер!"  7 23:41"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум  42 23:23Гвардиола "Сити"даги "янгилар"нинг ўйинига баҳо берди  4

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди" Янгиликлар

Виктор Карпенко: "Бугун кучли жамоа ютди"

Суперлиганинг 10-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Виктор Карпенко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жамоамиз учун осон ўтмади. Қаршидан келиб, жамоасини қўллаб-қувватлаган мухлисларни табриклайман. Улар яхши мухлислик қилишди, бундай атмосферада футбол ўйнаш ёқимли. Бундай ўйинлардан кўпроқ бўлишини истардим. Учрашув қийин ўтди, икки жамоа вакилларида ҳам кўплаб вазиятлар юзага келди. "Насаф"да ижрочилик маҳорати биздан кўра яхшироқ бўлди. Вазиятларни якунлаш чоғида бизга шундай жиҳатлар етишмади. Баҳсда кучли жамоа ютди.

- Жамоа кетма-кет ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазмоқда. Бундай мағлубият жамоада яна истеъфо кузатилишига сабаб бўлмайдими?

- Клуб раҳбарияти бош мураббий борасида қарор чиқаради.

- Суҳроб Султоновнинг захирада қолдирилгани сабаби нимада? Зафар Сафоев ҳали ишончли ўйин кўрсатгани йўқ.

- Зафар ишончсиз ўйнагани йўқ дея олмайман. Ҳозир бизда паслар жуда кўп, дарвозабонимиз ҳам доимо ўйинда. Статистикага қарайдиган бўлсак, ҳозир дарвозабонлар қўлдан кўра, оёқда кўп ўйнамоқда. Машғулотларда у бошқа дарвозабонларимиздан кўра кучлироқ. Шунчаки бугун рақибларда ижро маҳорати кўпроқ кўзга ташланди, бирга-бир вазият, "тўққизлик"нинг нишонга олиниши. Агарда шундай ҳолат учун дарвозабон алмаштирилса, ҳар бир ўйинда шундай иш қилиш керак бўлади. Майдонда 11 киши ўйнайди, гол ўтказилган пайтда уларнинг ҳар бирини кўриб чиқиш қийин, дарвозабонни эса осонликча айблаш мумкин. Бу ерда нафақат футболчилар, балки, мураббийлар штаби ҳам нотўғри ишламоқда.

- Дастлабки бўлимда "Бунёдкор" яхши ўйнади, иккинчисида эса ёмон. Бунинг сабаби нимада?

- Дастлабки бўлим режасига кўра, биз бўш худудлар очиб, улардан фойдаланишимиз керак эди. Иккинчи бўлим бошида эса бизда яхши вазият бўлди, аммо ундан фойдалана олмадик. Сен урмасанг, сенга уришади. Учинчи голдан кейин олдинга ташландик, ҳудудларни очиб бердик ва кейин... "Насаф"га нима керак? Уларда тезкор футболчилар жуда кўп, улар бундан фойдаланишди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятларни йўққа чиқардик. 

- Яхши, жанговар ўйин учун раҳмат. Аммо ҳали камчиликлар жуда кўп. Мантиқий якун кўринмаяпти.

- Айтганимдек, дастлабки бўлимда режали ўйин кўрсатаётгандик. "Насаф"ни мудофаада ўйнатиб, жамоанинг хатоларидан фойдаланишни истадик. Иккинчи бўлимда ҳам йигитларга тактик тўғри, тартибли ўйнашни, ҳали вазиятлар бўлишини айтдик. Улар гол ура оламиз деб ўйлашди ва ҳужумга ўтиб кетишди. "Насаф" учинчи мавсумдирки ўзининг таркибини ушлаб турибди, хатто легионерлар ҳам асосий таркибда эмас. Режа ва голга бўлган ташналик жамоамизни олдинга ундади. Бизда захира ўриндиғи ҳам жуда тор. Бирор футболчини тушириш ёки олиб ташлаш футболчиларга оғир таъсир ҳам қилмайди. Иккинчи бўлим режасидан чекиниб, рақибларга жой очиб бердик ва бунинг жазосини олдик.

- Жароҳати сабабли икки ўйинда қатнашмаган Музаффар Олимжонов ўйин амалиёти яхши бўлмаса-да, майдонга тушди.

- Машғулотларда барчанинг ҳолатига яхшилаб эътибор бердик. Ҳисоб 4:1 пайтида уни туширдик ва текшириб кўрдик. Бу ёш футболчи учун плюс. Унинг машғулотларидан доимо ҳулоса чиқаряпмиз.

- "Бунёдкор"нинг ОЧЛга чиқиш учун имконияти борми?

- Имконият доимо бўлган ва бунинг учун қаттиқ ҳаракат қиламиз, ҳар бир учрашувга ютиш учун тушамиз. Агарда барчаси яхши кетса, юқори ўринлар учун кураша оламиз. Ҳозирда чемпионат яхши кетмоқда, ҳеч ким катта фарқ билан олдинга ўтиб кетгани йўқ. Барчаси ўзимизга боғлиқ, жамоани яхши тайёрласак, мақсадимизга етамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика