Видаль Италия А Сериясига қайтиши мумкин
05 сен 2020 23:15
Янгиликлар
Видаль Италия А Сериясига қайтиши мумкин
"Барселона" ярим ҳимоячисига "нерадзурри" жиддий қизиқиб қолган.
"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль А Серияга қайтиши мумкин, унинг хизматларига "Интер" қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Милан клуби 33 ёшли чилилик футболчи билан бўлажак трансфер шартларини келишиб олган.
Эндиликда "Интер" раҳбарияти "Барселона" Видаль билан текинга хайрлашишга рози бўлишига умид қилмоқда.
Ярим ҳимоячи 2019/20 йилги мавсумда Каталония клуби либосида 33 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар