UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   0 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  2 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  6 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   0 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  3 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  4 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  29 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  13 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  3 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9

«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар Янгиликлар

«Вест Хэм» жаҳон футболига тақдим этган юлдузлар

Сўнгги йилларда шарқий Лондон клубини гранд клублар қаторига қўшиш учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.

Трансфер ойнасида сарфланаётган катта суммалар эвазига олиб келинган футболчилар эса бу мақсадга эришиш учун ожизлик қилмоқда ёки ишончни оқлай олишмаяпти. Шу ўринда клуб академияси сўнги пайтларда оқсаётгани сир эмас. Зеро, бир пайтлар мазкур клуб мактаби жаҳон футболи осмонини бир қанча юлдузлар билан бойитганди.

«Вест Хэм» тарихи билан қизиққанлар учун ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланган юлдузлар ҳақида сўз юритамиз.

Пол Инс (клубдаги фаолияти 1984-1989)

Клуб академиясидан етишиб чиққан Пол 1984-1989 йиллар оралиғида «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи кейинги фаолияти давомида «Манчетер Юнайтед», «Интер», «Ливерпуль» сингари суперклублар либосини кийиб, узоқ йиллар ўзининг нималарга қодирлигини исботлаган.




Рио Фердинанд (1995-2000)

Рио клуб билан 1995 йил биринчи профессионал шартномасини имзолаган. «Вест Хэм» сафида 127 ўйинда майдонга тушишга улгурди. Ўз потенциалини тўла намоён этган ҳимоячини «Лидс Юнайтед» 2000 йилда рекорд 18 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олди. Фердинанд «Лидс» таркибида узоқ қолмади. 2002 йилнинг ёзида Сэр Алекс Фергюссон Риони ўз жамоаси сафида кўришни хоҳлади. Жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланган футболчи учун 46 миллион евро тўланди. Ўшанда Рио футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланганди. Бунга қадар франциялик Лилиан Тюрам 41,5 миллион евро билан рекордчи ҳисобланарди. Рио «манкунианлар» сафида 2014 йилга қадар тўп тепди. У ҳар доим энг барқарор ҳимоячилардан бири бўлиб қолди.





Фрэнк Лэмпард (1995-2001)


Тирик афсона. Фрэнк ҳам Рио Фердинанд билан бирга 1995 йил «Вест Хэм»нинг асосий жамоаси таркибига қўшилди ва 2001 йилга қадар тўп тепди. 148та учрашувда «ҳаммерлар» шарафини ҳимоя қилгач, 2001 йилда 11 миллион фунт эвазига Лондоннинг бошқа жамоаси «Челси»га кўчиб ўтди. Лэмпарднинг «аристократлар» таркибида қандай мўъжизалар кўрсатгани барчага маълум. У «Челси» тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (211та гол).





Жо Коул (1998-2003)

Жо «болғаурарлар» сафида 126 бор майдонга тушди ва 2003 йилда Лэмпарднинг ортидан «Стэмфорд Бридж» томон отланди. «Вест Хэм» ўз тарбияланувчиси туфайли 6,6 миллион фунт ишлаб топганди.




Майкл Каррик (1998-2004)

Клуб Майклни 2004 йил 24 августида «Тоттенхэм»га сотганди. Ушбу трансфер ортидан 3,5 миллион фунт-стерлинг ишлаб топилди. Ундан кейин Каррик узоқ йиллар давомида МЮ сафида барқарор ўйнаганидан кўпчилик хабардор.





Жермейн Дефо (1999-2004)

«Вест Хэм» сафида 93та ўйинда 29та гол урган Жермейнга ҳам «Тоттенхем» қизиқиб қолганди. Натижада клуб 2004 йил қишида Дефони 6 миллион фунт эвазига сотиб юборди.





Глен Жонсон (2001-2003)

Икки мавсум давомида «Вест Хэм» таркибида 15 бор майдонга тушган умидли англиялик қанот ҳимоячисини Роман Абрамович 6 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Англия терма жамоаси футболчиси 2009/2015 йилларда «Ливерпуль» сафида ҳам ҳаракат қилди.



Кўриниб турибдики, 90-йиллар охирида клуб академияси амалга оширган ишлар таҳсинга сазовордир. Охир йилларда бу борада пасайиш яққол намоён бўлди. «Вест Хэм» суперклубга айланмоқчи бўлса, дастлаб ўз академияси аъзоларига эътиборни кучайтирса мақсадга мувофиқ бўлса керак. Зеро, катта миллионларга харид қилинган юлдузлар жамоасидаги сардор Марк Нобл ҳам айнан клуб тарбияланувчисидир.

Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика