Варан АПЛдаги даражани баҳолади
27 янв 2022 11:53
Янгиликлар
Варан АПЛдаги даражани баҳолади
"АПЛдаги курашувчанлик бошқа лигаларникидан фарқ қилади. Бу ердаги тезлик жуда юқори. Ушбу тажриба мен учун жуда фойдали бўлмоқда. Шунингдек, стадиондаги атмосфера менга жуда ёқди. Бу ердаги кураш тўхтамайди, ундан ташқари, футболчиларда доимо позитив кайфият ҳукм суради.
Ҳа, бу ердаги ўйинлар жуда оғир ўтади. Бўшашиш мумкин эмас. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида ҳам бир-икки голли ғалабалар ҳам бой берилиши мумкин. АПЛ - дунёнинг энг яхши лигаси. Ҳар бир жамоа юқори даражада ўйин кўрсатмоқда.
Бу ердаги тактика даражаси ҳам юқори. Футболчилар ва мураббийлар турли хил давлатлардан. Шу сабабли барча клубларда бир неча давлат маданияти ҳукм суради. Шу сабабли бу лигани энг яхшиси деб ҳисоблайман ва шу боисдан бу ерга футболчилар ошиқиб келаверишади", - деди Варан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар