UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  3 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  7 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  11 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  9 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  11 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  29 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

"ВАР учун 14 дақиқа". Тошкентда нималар бўлди? Янгиликлар

"ВАР учун 14 дақиқа". Тошкентда нималар бўлди?

Ниҳоят, Суперлиганинг 4-тур баҳсларига старт берилди.

"Қўқон-1912" Яйпанда "Металлург" устидан зафар қучган бўлса, "Динамо" "Бунёдкор"га имкониятни бой бериб қўйди. Ҳозир пойтахтдаги ўйин тафсилотларига тўхталамиз.

Бунёдкор

Умарали Раҳмоналиев - 83', Авазбек Ўлмасалиев - 90'

Суперлига. 4-тур

31/03/2022, 19:00

1
:
2
Тугади

Динамо

Саҳоб Рашидов - 16'

45'
90'
15'  Жаҳонгир Ўрозов
46'  Дилшод Жўраев (Одилжон Абдураҳмонов)
46'  Иброҳим Томива (Усмонали Исмоналиев)
73'  Музаффар Олимжонов (Ҳусайин Эргашбоев)
73'  Жаҳонгир Ўрозов (Умидбек Султонов)
83'  Умарали Раҳмоналиев
88'  Умарали Раҳмоналиев
90'  Авазбек Ўлмасалиев
13'  Ойбек Нурматов
16'  Саҳоб Рашидов
16'  Иброҳим Йўлдошев
64'  Абдужамол Исроилов
66'  Темур Исмоилов
75'  Ойбек Нурматов (Саидулло Раҳматов)
86'  Саҳоб Рашидов (Александар Глишич)
86'  Темур Исмоилов (Тўлқин Эргашев)
90'  Жўрабек Маннонов

Ҳалол ва қўпол футбол

Ўйиндан олдин ҳар 2 жамоа футболчилари ва ҳакамлар биргаликда суратга тушишди. Улар барчани "Ҳалол футбол" шиори остида келишилган ўйинларга қарши курашишга чорлашди. ЎзПФЛ бу йўлда "Red Button" иловаси яхши ёрдамчи бўлишига ишонмоқда.

Бироқ, Рустам Лутфуллиннинг старт ҳуштаги янграши билан бирлик ҳам, дўстлигу баробарлик ҳам унутилиб, майдонда ҳақиқий кураш бошланиб кетди. Кейинги 90 дақиқа давомида 2 пенальти, 9 та сариқ карточка ва 1 дисквалификациянинг гувоҳига айландик. 

Дастлабки гол

Ўтган турда Суперлигадаги биринчи очкосини қўлга киритган Предраг Роган шогирдлари бугун илк бор рақиб дарвозасини ҳам ишғол қилишди. "Динамо"нинг 4 турда урилган ягона голи Саҳоб Рашидовнинг номига ёзилди. 

Самарқандликларнинг элитадаги охирги голи Обиджон Ҳакимовнинг номига ёзилган эди (2019 йилнинг 30 ноябрида "Насаф" дарвозасига урилган).

Кичик низо

Учрашувдаги энг қизиқ вазият биринчи бўлимда содир бўлди. Рустам Лутфуллин ВАР ёрдами билан "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади. Шундан кейин майдондаги футболчилар ўртасида кичик низо юзага келди. Аниқроғи, худди 3-турда бўлгани каби Иброҳим Томива ҳамда Дилшод Жўраев яна ўзаро тўп талашиб қолишди. 

Зарбани яна нигериялик форвард берадиган бўлди. Бироқ, Томива бу гал 2 бор уринса ҳам Милое Прекович дарвозасига йўл топа олмади. Шундан кейин тажрибали Дилшод Жўраев жамоадошига нисбатан кескин оҳангдаги эътирозларини яшириб ўтирмади.

Шундан кейин ҳар 2 футболчини захирага олган Виктор Карпенко матбуот анжуманида бугун тушунмовчилик бўлгани ва бу ҳолат жамоа ичида алоҳида кўриб чиқилишини таъкидлади.

Мақсудов трибунада ўтирди

Мусобақанинг 2-тури доирасидаги "Қизилқум"га қарши ўйинда мобил алоқа воситасидан фойдаланган "Бунёдкор" бош мураббийи ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси 2 та ўйинга дисквалификация қилинган эди. Шу туфайли бугун "қалдирғочлар"ни Виктор Карпенко майдонга бошлаб чиқди. Шуҳрат Мақсудов эса ўйинни мухлислар орасидан кузатишга мажбур бўлди.

ВАР ёки вақт ҳақида

Бош ҳакам 90 дақиқа ичида 9 сариқ, 1 қизил карточка кўрсатгани ва 2 бор "Динамо" дарвозасига пенальти белгилагани тўғрисида айтдик. Аммо, Лутфуллин бу қарорларни қабул қилиши осон бўлмади. Учрашув давомида ВАР тизими 5 бор ўйинга аралашди. Шу эпизодлар умумлаштирилса, жами 14 дақиқа вақт ВАР қарорини кутиш билан ўтди. Аниқроғи, биринчи бўлимда 5 дақиқа 30 сония, танаффусдан кейин эса 8,5 дақиқа тўхталиш бўлди (фақат ВАР учун)...

Шундай бўлишига қарамай, рефери учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берди. Энг қизиғи, бу вақтнинг 1,5 дақиқаси "Бунёдкор" футболчиларининг гол нишонлаши билан ўтиб кетган бўлса ҳам, якунда "Динамо" учун конпенсация қилинмади...

Анъана давом этди

"Динамо" Ўзбекистон чемпионатлари доирасида "Бунёдкор" билан 23-марта тўқнаш келди. Эътиборли жиҳати, ушбу клублар ўртасидаги ҳеч бир баҳсда нурсиз дуранг қайд этилмаган эди. Бугун ҳам анъана бузилмади. Муҳташам стадионга йиғилган 2000 га яқин мухлислар 1 эмас, 3 та голга гувоҳ бўлишди.

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди?





Муаллиф :
Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика