UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  0 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  5 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  1 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  4 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди? Янгиликлар

Достон Ибрагимов қаерга ғойиб бўлди?

2019 йил 7 апрель.

"Бухоро" спорт мажмуасига 7 минг киши жамланган. "Воҳа дербиси"нинг 27-дақиқасида жарима майдонининг ташқарисидан тепилган тўпни россиялик Евгений Черемесин илиб олса, эҳтимол, кимларнингдир уйида "тошойна синиши" мумкин эди...


Аммо, "ўқ нишонга тегди". Эҳтимол, шу куни "кончилар" дарвозасини Мануэль Нойер ёки Икер Касильяс қўриқласа ҳам, натижа ўзгармасди. Чунки бу зарба 22 ёшли футболчининг тақдирида бурилиш ясаши керак эди. Шундай бўлди ҳам: у Эктор Купернинг назарига тушди, миллий жамоадан таклиф олди ва Туркия термасига қарши баҳсда дебютини нишонлади. 

суратда Ибрагимов турк футбол афсонаси Эмре Белозўглу ва "Лестер" ҳимоячиси Чағлар Союнжуни ортда қолдиряпти

Буларнинг барчаси 2019 йилнинг ёзида рўй берган. Лекин, тилларда достон бўлиши кутилган Ибрагимов тез орада катта саҳнадан бутунлай йўқолди. Ўша куни Достоннинг зарбасини иложсиз қарашлар билан дарвоза тўрига кузатиб қўйган Эркин Байдуллаев 37 ёшида Суперлигани "ёндираётган" бир пайтда навоийлик йигитчани ҳеч ким эсламаяпти. 

У қаерга ғойиб бўлди?

Ўша гол Ҳамиджон Актамовга қаттиқ таъсир қилган бўлса керак, 2020 йилнинг аввалида Ибрагимовни "Бухоро"дан тортиб олди. Ҳаммаси яхши кетаётганди. Навбатдаги воҳа дербисига қадар. Элитадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашётган воҳанинг 2 клуби август ойида яна тўқнашди. Достон бу гал навоийликлар сафида эди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида нохуш воқеа юз берди. Ибрагимов бу гал гол урмади, аксинча майдонга қулади ва ўрнидан туролмади: ярим ҳимоячининг тиззаси шикастланган эди. 

Жароҳат -  футбол аҳлининг энг катта ва қурқинчли думшани. Тиззадаги жароҳатлар эса 10 карра хавфлироқ. Бундай ҳолатда зудлик билан "операция"га эҳтиёж туғилади. "Қизилқум" шифокорлари эса жарроҳлик амалиётига зарурат йўқлиги, Ибрагимов муолажалар билан тузалишига ишонишганди. Оқибатда ярим ҳимоячи дастлаб сафдан, кейин ёддан чиқди...

Достоннинг ўзи ўша кунларни шундай эслайди: "Афсуски, оилавий муаммолар бошланган пайтда жароҳатга йўлиқиб қолдим. Шунақа пайт бўлдики, футбол ёки оила танловини қилиш мажбурияти ҳам пайдо бўлди. Футболчининг тақдири шундай экан. Ўйнаб турсангиз ҳаммага кераксиз. Шикастланган пайтингизда кераксиз инсонга айланасиз. Одамлар сиздан қочишни бошлайди. Ўша ўйиндан кейин майдон ташқарисида қолиб кетдим. "Операция" учун керакли пулни тополмадик. Оғир кунлар эди. Не азобда ёрдам сўраган кишиларим юзини тескари бурди...

Футболни жуда ҳам соғингандим. Таваккал қилиб, биринчи лигада "Ғиждувон" сафида ўйнаб кўришга қарор қилдим. Жароҳат қайталамаса, 2021 йилнинг ёзида Суперлигага қайтмоқчи эдим. Аммо, апрель ойида тиззам яна чиқиб кетди. Ўша пайтдаги руҳий ҳолатимни тушунтириб беролмайман. Аммо, душманларим ҳам бу туйғуни ҳеч қачон ҳис қилмасин".

Синовли кунларда ёрдам учун чўзилган битта қўл, барчасини ўзгартириш учун битта йўл ҳар доим топилади. Достон Ибрагимов ҳали таслим бўлгани йўқ. У кучлироқ бўлиб қайтмоқчи. "Машъал" футбол клуби ва жамоа бош директори Илҳом Қурбоновнинг ёрдами билан тиззасини "операция" қилдирган ярим ҳимоячи шу кунларда муолажаларнинг охирги босқичини ўтказяпти. Унинг ўзи ёзда "камбэк" қилишни режалаштирмоқда. Қайтганда ҳам ундан юз ўгирганларга ҳали синмагани ва нималарга қодирлигини исботлаш учун қайтмоқчи. Биз унга омад тилаймиз, кутамиз ва кузатамиз...

p.s. Ибрагимовнинг тақдирида "Бухоро" билан қандайдир чамбарчаслик бор: 

- У Суперлигада асосий таркибда тушган илк ўйинини "Бухоро"га қарши ўтказган.

- 2 йилдан кейин "Бухоро"даги ўйинлари билан терма жамоага чақирув олган.

- 2020 йилда "Бухоро"га қарши ўйинда оғир жароҳатга йўлиқиб, ҳаёти ўзгариб кетган.

- У ёзда "Машъал" таркибида майдонга қайтмоқчи. Энг қизиғи, муборакликларнинг 2-даврадаги дастлабки рақиби яна "Бухоро" бўлади. Тақдир ёки тасодиф?

2020 йилнинг май ойида олинган интервью: Достон Ибрагимов: “Мақсадим Осиёда энг яхши футболчи бўлиш” 







Муаллиф :
Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика